Коккозова Жанар Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти катта ўқитувчиси


Download 86.25 Kb.
bet1/3
Sana22.10.2023
Hajmi86.25 Kb.
#1715155
  1   2   3
Bog'liq
методик фаолият


БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ АСОСИДА МЕТОДИК ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ – ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА
Коккозова Жанар
Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти катта ўқитувчиси


Аннотация. Ҳар қандай бошқа фаолият сингари, методик фаолият тизимли равишда йўналтирувчи, ижро этувчи ва назорат-тузатиш қисмлари билан ифодаланади.
Мақолада таълим муассасаларининг йўналишлар ва ўқув фанлари бўйича методик фаолиятини ташкил этишда бўлажак ўқитувчиларни инновацион ёндашув асосида методик фаолиятга тайёрлаш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар. Таъминот, эҳтиёж, таҳлил, таълим, технология, қўлланма, тавсия, топшириқ.

Замонавий психологик-педагогик назариялар асосида бўлажак ўқитувчиларни методик фаолиятни амалга оширишга самарали тайёрлаш мумкин. Методик фаолиятни босқичма-босқич шакллантириш, унинг дастурини ишлаб чиқиш ва мақсадли йўналтириш, мотивация, рағбатлантириш, билим ва кўникмаларни шакллантириш, назорат ва тузатиш педагогик вазифалар қаторига киради.


Методик фаолият тизимдаги педагоглар, муассасаларнинг йўналишлар ва ўқув фанлари бўйича методик таъминотга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва таҳлил қилиш, таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган илғор педагогик технологияларни танлаш ва амалиётга жорий этиш, методик қўлланмалар, тавсиялар, намунали дарс ишланмалари, назорат топшириқлари тўплами каби методик ишларни тайёрлаш, жойларга етказиш ҳамда синфдан ва мактабдан ташқари таълимга оид методик тавсиялар яратиш, ўқитишнинг янги шаклларини жорий этиш, таълим мазмунини такомиллаштириш, самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмийамалий анжуманлар, ўқув семинарлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш каби кенг қамровли жараённи ўз ичига олади.
Бўлажак ўқитувчиларни инновацион ёндашув асосида методик фаолиятга тайёрлашнинг баъзи муаммолари мамлакатимиз педагог олимларидан Б.Адизов [1], Н.Сайидахмедов [3], Р.Жўраев [2], Ў.Толипов [5] ларнинг илмий тадқиқотларида ўз аксини топган.
Инновацион ёндашув ўқитувчидан олган билим ва кўникмаларини амалиётга қўллашни эмас, балки уларни доимий такомиллаштиришни талаб этади. Мазкур талаб билан боғликдикда ўз навбатида ўқитиш методларини танлаш тизими хам ўзгаради. Ўқитиш методларини танлаш ва амалиётга жорий этиш зз навбатида таълим жараёнига қўйиладиган талабларга мувофиқ компетенцияларни такомиллаштиришдан иборат бўлади.
Олий таълим муассасаларида талабаларни ўқитишнинг анъанавий методикаси билан методик фаолиятни шакллантириш жараёнини ташкил этишда маълум қийинчиликлар мавжуд. Биринчидан, ҳаракатлар таркиби ва тузилиши мураккаб; улар олдиндан кўриш, прогнозлаш ва педагогик рефлексия каби психофизиологик жараёнларга асосланади. Иккинчидан, ҳар қандай жараённи ташкил этиш маълум бир технологияни ўз ичига олади, у ўз навбатида, уларни амалга ошириш кетма кетлиги (алгоритми) ва фаолият таркибини ажратишни назарда тутади. Бироқ, методик фаолиятни алгоритмлаш жуда қийин. В.А.Сластениннинг фикрига кўра, ўқув жараёнини амалга ошириш бўйича ўқитувчининг фаолиятини тўлиқ алгоритмлаш мумкин эмас: назарий ва амалий жиҳатдан ўқитувчининг ҳар бир қадами, ҳар бир ҳаракатини ёзма равишда кўрсатиш мумкин эмас. Ҳар қандай муаммонинг ечими (ҳаракатларнинг фаолиятдаги ва унинг алгоритмлари аниқ таркиби) барча омилларни ҳисобга олиш, педагогик вазиятларни ҳар томонлама қатъий таҳлил қилишга асосланади [4].
Ҳар қандай бошқа фаолият сингари, методик фаолият тизимли равишда йўналтирувчи, ижро этувчи ва назорат-тузатиш қисмлари билан ифодаланади.
Йўналтирувчи қисм фаолиятни маълум бир вариантдан фойдаланган ҳолда амалга оширишга тайёрликни яратади.
Ижро этувчи қисм фаолиятни амалий амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, қарорлар қабул қилишни таъминлаш ва таълим технологиясининг мўлжалланган вариантини бевосита амалга оширишни ўз ичига олади.
Назорат ва тузатиш қисми ўқитувчи томонидан назорат қилиш асосида бажарилган фаолиятнинг лойиҳалаштирилганига мувофиқлиги тўғрисида маълумот олиши; кейинги бажарилган фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш; зарурий тузатишлар киритиш ва фаолиятни қайта амалга ошириш билан боғлиқ.
Методик фаолиятни шакллантириш босқичлари қуйидагилардан иборат:
Биринчи босқич - методик фаолиятни йўналтирувчи асосларини ўзлаштириш (алгоритм, тузилма ва бошқалар), фаолиятни бажариш шартлари орқали уни амалга ошириш технологияси билан танишишни ўз ичига олади.
Иккинчи босқич - методик фаолиятни босқичма-босқич ўзлаштиришни ўз ичига олади. Фаолиятни амалга ошириш жараёнини ақлий моделлаштириш. Алгоритмлар, схемалар, ўқув хариталари, методик ишланмалар, режалар ва бошқаларни ишлаб чиқиш. Ташқи кўрсатмалар, схемалар, йўриқномалар, методик ишланмалар ва бошқаларга асосланган фаолиятни амалга ошириш.
Учинчи босқич - методик фаолиятни амалга ошириш, уларни батафсил кўрсатмаларга таянмасдан, балки ташқи кўрсатмалар асосида амалга оширишни такомиллаштиришга қаратилади.
1-жадвал

Download 86.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling