Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини жорий
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
kompetentsiyaviy-yondashuvga-asoslangan-davlat-talim-standartlarini-zhoriy-etish-zamonaviy-talim-paradigmasi-sifatida
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 10
ри бўйича тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражасини ҳамда таълим муассасалари би- тирувчиларига нисбатан қўйиладиган малака- вий талабларни, ўқув юкламасининг зарурий ҳажмини, таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиби ва механизмини белгилайди ҳамда ўқув режа ва дастурлар, дарсликлар, қўлланмаларни иш- лаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, уму- мий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими- нинг умумтаълим фанлари бўйича компетен- циявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларининг концептуал моделининг тар- кибий қисми қуйидагилардан иборат бўлади: 1. Умумий қоидалар. 2. Асос қилиб олинган меъёрий ва қонун ости ҳужжатлари. 3. Стандартнинг даражалари ва номланиши. 4. Таянч ва фанга оид умумий компетенция- лар. 5. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари. 6. Умумтаълим фанларини ўрганишнинг маз- муни. 7. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига нисба- тан қўйиладиган малакавий талаблар. Давлат таълим стандартининг таркибий қисмларига қуйидагича изоҳ бериш мумкин: Давлат таълим стандартининг ядроси ҳисобланган узлуксиз мажбурий таълим ти- зимининг босқичларига қўйиладиган мажбу- рий минимал талаблар ўқувчи ва талабалар- нинг умутаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва компетентлилик даражасига қўйиладиган талаб лар ҳисобланади. Узлуксиз мажбурий таълим тизимининг маж- бурий минимал таълим мазмуни ва эгалланади- ган компетенциялар ўқувчи ва талабаларнинг таълим-тарбия мақсадларига қаратилган турли хатти-ҳаракатларни бажаришга имкон беради- ган назарий билимлар, амалий кўникма, малака ва шахсий фазилатлар йиғиндисидир. Таянч ўқув режа - ўқитиладиган фанлар номи, ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган меъёрий ҳужжат. Ўқув дастурлари – ўқув режада белгилан- ган фан ҳажмининг мавзулар бўйича кетма- кетликда тақсимланиши. Баҳолаш тизими стандарт бўйича эгаллани- ши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар- нинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини аниқлайдиган мезон ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида Дав- лат таълим стандартларига асосланган ҳолда умумтаълим фанларини ўрганиш босқичлари муайян даражалардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ (2-жадвал). Мазкур стандарт асосида таълим муасса- сасининг тури ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда давлат аттестацияси учун умум- таълим фанлари бўйича назорат-баҳолаш кўрсаткичлари, ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва ваколатли вазирлик, идоралар- нинг буйруқлари билан тасдиқланади. Умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти қуйидагиларни белгилаб бе- ради: – ўқув фанининг мақсад ва вазифаларини; – умумтаълим фанларини ўрганишнинг маз- мунини; – таянч ва фанга оид умумий компетенция- ларни; – умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражасини ҳамда таълим муассасаларининг битирувчиларига нисбатан қўйиладиган малака талабларини. Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси усту- ворлигидан келиб чиқиб уларнинг ёш хусусият- ларига мос равишда қуйидаги таянч компетен- циялар шакллантирилади: Коммуникатив компетенция ижтимоий ва- зиятларда энг аввало она тилида ҳамда бирор- та хорижий тилда ўзаро самарали мулоқотга кириша олиш, мулоқотда муомала мадания- тига амал қилиш, ижтимоий мослашувчанлик, ҳамкорликда жамоада самарали ишлай олиш лаёқатини назарда тутади. Иккинчи таянч компетенция ахборотлар би- лан ишлаш компетенцияси ҳисобланиб, у медиа манбалардан зарур маълумотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан самарали фойдалана олиш, уларнинг хавфсиз- лигини таъминлаш кўникмаларини эгаллашни ҳамда медиамаданиятга эга бўлишни англа- тади. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси эса доимий равишда ўз-ўзини жисмоний, маъ- 6 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling