Компьютер тизимлари ва тармоклари тизим хакида тушунча ва унинг турлари


Download 235 Kb.
bet7/23
Sana26.03.2023
Hajmi235 Kb.
#1298052
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
Kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Коғозли хужжатнинг норматив киймати - бу адолатнинг мухим таркибий кисмидир. Инсон коғоз билан ишлаш куникмасига эга. Шунинг учун коғозли хабарларнинг коғозсиз хабарлар тарафидан сикиб чикарилиши мумкин эмас. Коғозли хабарларни узатиш воситалари куп. Бунда оддий телеграф алокаси телетайп алокасига айланган. Ривожланган воситалардан яна бири - телефакс алокаси.
Факс (лотинча - faxsimile, ухшашини ярат) - хужжат оригиналини худди узидай акс эттиради. Бунда, узатишда хабар элементларини сканерлаш йули билан узгартирилади. Кабул килиш аппарати катордаги кетма-кет сигналларни кабул килиб, коғоздаги тасвирга айлантиради. Матнни коғозли ташувчидан ажратиб олиш учун укиш курилмаси ишлатилади.
Офисдаги хужжатларни ксерокс ёрдамида нусхалаш оммавий тусга кирди.

b) . Электрон ахборот окимлари.


Электрон офисга узок ва якин булган турли манбалардан жуда куп хабарлар келади. Уз навбатида офис ходимлари хам ташки дунёга узининг ахборот хабарларини узатадилар. Шунинг учун офисда электрон ахборот окимларини кабул килиб, узатишга мулжалланган воситалар мавжуд. Телефакс тармоғи оркали коғоздаги хабарлар келади. Турли хил оғзаки хабарлар компьютерга махсус “узгартиргичлар” ёрдамида киритилади ёки чикарилади. Локал ёки глобал тармок воситалари оркали электрон хабарлар компьютерга модем ёрдамида киритилади ёки чикарилади. Офисда компьютерлар ахборот окимларига ишлов бериб, бирлаштириш вазифаларини бажаради.


Электрон почта.
Электрон почта компьютерлар ёрдамида олинган корреспонденцияни юбориш ва ишлов беришда электрон усулларни ишлатади. У оркали хужжатлар, жадваллар, графиклар, чизмалар, расм ва фотографиялар, разнома, ойнамалар, оғзаки хабарлар олиш имкони бор. Хабар жунатувчи махсус электрон почта дастурини ишлатади. Хабарлар махсус электрон почта кутисига жунатилади. Сервер адресат почта кутисига унинг адресига хат келганлиги туғрисидаги хабарни куяди.
Электрон почта - бу коғозсиз почта, у телефон тармоғи билан компьютерга уланган, электрон почта - почта, телеграф, факсимил алока имкониятларининг бир кисмини узига олиб, узининг тезкорлиги туфайли, умуман янги ахборот хизматларини таклиф этади. Масалан: жамоат телеконференцияларини утказиш буйича. Бу жамоа аoзолари уртасидаги бир вактга биноан ахборот алмашуви амалга оширилади. Бу сузлашувда хар хил муаммолар мухокама килинади. Бу дегани ёзилган матнлар оркали алокада булишдир.

Телекс” - ахборот алмашиш тизими.


Бу ахборот тизими ахборотнинг улкан окимларини хар хил абонентга автоматик равишда тайёрлаш ва узатиш имконини беради. Матн тайёрлашнинг бу тизимида юкори сифатли дисплейлар билан жихозланган терминаллар ёрдамида узатилаётган ахборот массиви компьютер хотирасида сакланиб колади. Кейин махсус маълумотларни узатиш аппаратлари ёрдамида тайёрланган массив абонентга жунатилади ёки ундан кабул килинади.
c) . Телевизион ахборот окимлари.

Телевидение хаётга узокдан куриш сифатида кириб келди ва оммавий ходисага айланиб колди. Дунёда 4 млрд.дан ортик телеприёмниклар ишлатилади. Телевизор бу жуда мураккаб ахборот курилмасидир. Телевизорни куриш ғояси куйидагича:


тасвир элементларини узгартириш йули билан электр сигналлар кетма кетлигига айлантиради (тасвир анализи);

  1. уларни алока каналлари оркали нукталардан кимирлайдиган расмга тескари айлантириш (тасвир синтези) амалга ошириладиган кабул килиш пунктига узатилади.

Бу назария XX аср охирида португалиялик олим А. Ди. Пайва ва рус олими П. Н. Бехметвев томонидан ишлаб чикилган. Амалий карорларни ишлаб чикиш ва фойдаланишни бошлаш В. К. Зворкин ва Ф. Франсуорти (АКШ) билан боғлик.
Телевидение оркали сиёсий, маданий, илмий, ижтимоий, иктисодий ахборотлар берилади.
Телевидениенинг кейинги боскичи ракамли телевизион технологиялар асосидаги интерактив телевидениедир.
“Телематн” ахборот тизими.
Телематн” ахборот тизими фойдаланувчиларнинг куп гурухлари учун доимо кизикарли булган долзарб ахборотни узатиш учун яратилгандир. “Телематн” - бу газета, журнал, агентлик хизматларидан олинган матн варакларини узлуксиз утказиб берадиган “электрон газета” ёки “электрон бюллетень”.
Бу тизимнинг хусусиятлари:

  1. ахборот варакларини узлуксиз ва кетма - кет равишда утказувчи станция томонидан тупланади, эфирга оддий телевизор сигналлари билан ёки кабел оркали узатилади;

  1. “телематн” ахбороти узлуксиз янгиланиб борилади;

керакли ахборотнинг варағини белгилаш учун телевизорга кушимча курилма керак;

  1. фойдаланувчи электрон газета варакларини вараклаш, булимлардан сакраб утиши, укиган варакларга кайтиб бориш, видеомагнитофонга ёзиб олиши мумкин. Лекин у матн мазмунини узгартира олмайди.

Видеоматн” ахборот тизими.


Бу ахборот тизими ахборот кабул килиш ва танлаш эркинлиги имкониятини кенгайтиради, хамда телефон, компьютер, телевизор имкониятларини бирлаштиради.
Телефон чакириғи туфайли телефон тармоғига уланган компьютер ва телевизор орасида алока урнатилади.
Маълумотлар базаси менюси ва бу маълумотларни ишлов бериш алгоритмлари оркали фойдаланувчи (бошка компьютерга) бировнинг ахборотини шакллантириш, узининг телеприставкаси хотирасига кучириш буйруғини беради. Фойдаланувчилар телематн менюсига боғлаб куйилган эмас.
Видеоконференц алока ва видеоконференциялар.
Инсоният жамияти баъзи бир мураккаб масалаларни ечиш, одамларни маълум бир жамоага тупланишини талаб этади. Бу максадда мукаммалрок тизимлар инсон мулокотининг урнини боса олмайди, лекин улар иштирокининг самарасини ташкил килишга ва ижодий фаолиятни автоматлаштиришга имкон яратади. Видеоконференциялар масофадаги визуал гурух мулокотини ташкил этишда, мажлис, таълим утказишларнинг энг янги ахборот технологиясидир. Бу технология муассаса деворлари ва масофалар билан бир - биридан булинган куплаб шахсларни бир вактнинг узида мулокотига имкон беради.

Download 235 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling