Kompyuter injiniring” fakulteti iv-bosqich 12-19-sirtqi ta`lim talabasi raxmonova fotimaning “Amaliy paketlar” fanidan


Download 1.1 Mb.
bet2/8
Sana29.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1400685
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 MI KI-12-19 sirtqi talabasi Raxmonova Fotima

MathCAD дастурий воситаси. Ҳозирги вақтда компъютерларда илмий-техникавий ҳисоблашларни бажаришда одатдаги дастурлаш тилларидан ва электрон жадваллардан эмас, балки Matҳematica, MatLab, Maple, MathCAD, Gauss, Reduse, Eureka ва бошқа турдаги махсус математик дастурий воситалардан кенг фойдаланилмоқда.
Математик пакетлар, айниқса MathCAD - юқорида санаб ўтилган рўйхат ичида энг машҳур пакет бўлиб, илмий-техникавий соҳа мутахассисларига дастурлашнинг нозик элементларига эътибор берилмасдан (масалан: Fortran, C, Pascal, JAVA, BASIC ва бошқалар каби) компъютерда математик моделлаштиришни амалга оширишга катта ёрдам беради.
2. MathCAD тизими ва унинг имкониятлари
Математикада ифодалар, формулалар қандай ёзилса MathCAD тизимида ҳам худди шундай, ўзгаришсиз, табий кўринишда ёзилади. MathCAD ёрдамида формулалар фақатгина чиройли ёзилмасдан балки ихтиёрий масалани сонли ёки белгили ечиш имкониятига эга. MathCAD ўзининг ёрдамчи системасига эга. Ҳар қандай тенглама атрофида ихтиёрий матнни жойлаштириш мумкин, бу эса ҳисоблаш жараёнини изоҳлаш учун жуда зарур.
MathCAD ёрдамида нафақат математикага доир масалаларни ечиш мумкин балки бу дастур ёрдамида илмий мақолалар, тезислар, диссертация ишларини, диплом ишларини, курс ишларини лойиҳалаш мумкин чунки бу дастур ёрдамида математик формулаларни, матнларни, графикларни жуда чиройли қилиб ифодалаш мумкин, яна бу дастур ёрдамида юқори даражада электрон дарсликлар ҳам яратиш мумкин.
MathCAD математик дастурлаш муҳитида ишлашнинг яққол ажралиб турадиган қуйидаги имкониятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-MathCAD муҳитида математик ифода, қабул қилинган яъни табиий кўринишда ифодаланади. Масалан, даража юқорида, индекс пастда, интегралнинг юқори ва қуйи чегаралари эса анъанавий жойида туради;
-MathCAD муҳитида «дастурларнинг» тузиш ва бажарилиши жараёни параллел кечади. Фойдаланувчи MathCAD-ҳужжатида янги ифода киритар экан, унинг қийматини бирданига ҳисоблаш ва ифодани киритишда йўл қўйилган яширинган хатоликларни кўриш имконияти мавжуд;
-MathCAD пакети этарли даражада қудратли математик аппарат билан қуролланганки, улар орқали ташқи процедураларни чақирмасдан туриб пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишимиз мумкин.
-MathCAD муҳити:
- (Чизиқли ва чизиқли бўлмаган) алгебраик тенглама ва системаларни ечиш;
-Оддий дифференциал тенглама ва системаларни (Коши масаласи ва чегаравий масала) ечиш;
-Хусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни ечиш;
-Берилганларни статик қайта ишлов бериш (интерполяция, экстраполяция, аппрокцимация ва кўпгина бошқа амаллар);
-Вектор ва матрицалар билан ишлаш (Чизиқли алгебра ва бошқалар);
-Функционал боғлиқликнинг максимум ва минимумини излаш каби масалаларни осон, кўргазмали ҳал қилишга катта имкон беради.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling