Бош меню
MathCAD дастури 5 та ҳарактерли интерфейслардан иборат. (2- расмда келтирилган).
Сарлавҳа қатори – Бу қаторда ҳужжатнинг номи ва ойнани бошқариш тугмалари жойлашган
Меню қатори – Бу қаторда ҳар бир меню қандайдир командалардан ташкил топган.
Стандарт ускуналар панели – Белгили тугмалардан иборат бўлиб, ҳар бир белгили тугма қандайдир командани бажаради.
Форматлаш панели - Белгили тугмалардан иборат бўлиб, ҳужжатдаги белгиланган формула ёки матнни форматлашни тез амалгам оширади.
Математик белгилар панели – Бу панель ҳам белгили тугмалардан иборат бўлиб, ҳар бир белгили тугма қандайдир математил амални бажаради.
Юқорида келтирилган учта панелни ҳар бирини ойнани ихтиёрий жойида жойлаштириш мумкин. Бунинг учун ҳар бир панелни устида сичқончани олиб бориб чап тугмасини босиб турган ҳолда панелни силжитиб, ойнанинг ихтиёрий жойида жойлаштириш мумкин. Қуйидаги расмда MathCADнинг ойнаси ва унинг математик панель воситалари кўрсатилган (2- расм):
2- расм. MathCAD интерфейси
Менюлар қаторида қуйидаги бўлимлар жойлашган:
File(Файл)- файллар (ҳужжатлар) билан ишлаш;
Edit(Правка)-ҳужжатларни таҳрирлаш;
View(Вид)-MathCAD интерфейс кўринишини бошқариш ва анимацияли файллар яратиш командаларини ўз ичига олади;
Insert(Вставка)-ҳужжатга турли объектларни қўйиш командалари жойлашган;
Format(Формат)-матнларни, формулаларни ва графикларни форматлаш командалари жойлашган;
Math(Matematika)- ҳисоблаш жараёнларини бошқариш командалари жойлашган;
Symbolics(Символьные вычисления)- символли ҳисоблаш командалари;
Window(Окно)- ойнани бошқариш;
Help(Помощь)- ёрдам.
Бош менюдан (3-расм) View—Preferences… командалари ёрдамида MathCADдан фойдаланишни янада қулай қилиш мумкин.
3-расм. MathCADнинг Preferencec ойнаси
Do'stlaringiz bilan baham: |