Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
Янчиш ва таснифлаш
77. Тегирмон ва таснифлагичларнинг маҳаллий бошқаришга эга бўлган ишга тушириш қурилмалари шундай жойлашган бўлишлари лозимки, тегирмон ва таснифлагични қўшадиган одам уларни ишини кузатиш имконига эга бўлмоғи лозим. 78. Тегирмон ичида ишлашга ушбу Қоидаларнинг 424-банди талабларини бажаргандан кейин техник назорат ходими ёки наряд-рухсатнома бўйича бригадир кўзатувида рухсат этилади. 79. Тегирмоннинг люки пастки ҳолатда қопқоқ болтларини ечиш ёки уларни бўшатиш, шунингдек улиткасимон питателнинг кожухи болтларини тортиш тегирмон ишлааб турганда ман қилинади. 80. Шарлар контейнерларга юкланаётган вақтда юклаш жойи тўсилган ва “Хавфли” деган плакат осиб қўйилган бўлиши лозим. Контейнерни кўтариш пайтида одамлар ундан хавфсиз масофада туришлари керак. Шарлар контейнерга унинг бортидан 100мм пастроқ қилиб юкланади. 81. Стерженларни юклаш бўйича шарсимон питателлар ва механизмлардан фойдаланилган ҳолда уларни хавфсиз ишлаши тартибини белгилайдиган махсус йўриқномалар ишлаб чиқилиши лозим. 82. Таснифлагичларга хизмат кўрсатилишиучун иш майдончалари таснифлагич ваннаси борти баландлигидан камида 600мм пастроқ қилиб жойлаштирилиши лозим. Таснифлагичлар ваннасига қарама-қарши томондаги иш майдончаларини баландлиги 1000мм бўлган металл суянчиқлар билан жиҳозланади. Таснифлагичларда спирал ёки рейкаларни айлантириш ва кўтариш механизмларга хавфсиз хизмат кўрсатилиши учун суянчиқли кўприкчалар (майдончалар), шунингдек ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ юритма элементларининг тўсиқлари бўлиши лозим. Флотация бўлинмалари, магнитли ажратиб олиш бўлинмалари, бойитишнинг электрик ва радиометрик усуллари, гравитацион бойитиш. Флотация бўлинмалари. 83. Сарфлаш майдончаларидаги оралиқ бакчаларга ва питателларга суюқ реагентларни ва реагент эритмаларини юбориш қувурлар бўйлаб насослар ёрдамида амалга ошрилиши лозим. Жараённинг таъминлаш нуқталарига бевосита қуруқ ҳолдаги цианидлар ва сульфат натрийни юбориш таъқиқланади. Унча кўп бўлмаган миққдордаги реагентларни флотация бўлинмаси бўйлаб кўчириш фақатгина махсус ёпиқ идишларда рухсат этилади. 84. Реагентлардан намуналар олишни механизациялаштирилган мосламалаар ёрдамида амалга ошириш лозим. Реагентлардан намуналар қўлда олинганда ишчилар дастагининг узунлиги 200 мм дан кам бўлмаган намунаолгичлардан фойдаланишлари лозим. 85. Цианидларнинг сарфлаш бачоклари маҳаллий тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган алоҳида хоналарнинг реагент майдочаларида жойлаштирилган бўлишлари лозим. Хона қулф билан қулфланган бўлиши керак. 86. Бериш нуқталарига цианидлар реагентўтказгичларининг киритилиши шундай бажариладики, бунда цианид эритмаси билан эркин ҳолда муомала қилишнинг имкони бўлмаслиги лозим. Бериш нуқталарида реагетнлар миқдорини ўлчаш таъқиқланади. 87. Реагентларнинг чанлари, оралиқ ва сарфлаш бачоклари ва улар билан алоқадор коммуникациялар авария ҳолатида зарур бўлганда реагентларни тўлиғича бўшатишни кўзда тутувчи идишларга эга бўлиши лозим. Реагент майдонларининг оқава сувлари флотация бўлинмасининг дренаж қурилмасига тушмасдан махсус қувурлар орқали чиқариб ташланиши керак. Кислоталарни цианидлар, ксонтагенатлар, аэрофлотлар, сулфат натрий ва гидросулфиднинг эритмалари билан аралаштиришга йўл қўйилмайди. Мис, рух ва темир купорослари, рух хлори ва калций хлори эритмаларини сулфат натрий, гидросулфид ва цианид эритмалари билан аралаштирилишига рухсат этилмайди, чунки бунда юқори токсинли газлар – сулфат водород ва синил кислота газлари, шунингдек қувурларни тиқилиб қолдирувчи эримайдиган чўкмаларнинг ажралиши мумкин. 88. Реагент майдонлари ходимларида якка ҳимоя воситаларининг бўлиши ва уларнинг созлиги смена бошлиғи (уста) томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ текширилиши шарт. 10 89. Қўл билан флотацион машина импеллер блоки шпинделини айлантириш камера ифлосланганда қисмларга ажраладиган ёғоч помостдаги пеноген тўхтатилган ҳолдагина рухсат этилади. Помостдаги ишчилар олиб чиқилгандан кейингина двигателни улашга рухсат этилади. 90. Флотацион машиналарни аварияли юкдан бўшатиш ва ювиш сувларини йиғиш учун насосли зумпфлар (прямиклар) кўзда тутилган бўлиши лозим. 91. Пневматик флотацион машиналардаги аэролифт қувурларни алмаштириш ёки тозалашда ишчилар ҳимоя кўзойнаклар таққан бўлишлари лозим. 92. Бевосита ишлаётган флотокамерадаан пулпанинг технологик намуналарини олиш фақатгина шунга мўлжалланган пробниклар билан пеногонни албатта тўхтатиш шарти билангина рухсат этилади. 93. Пневмомеханик ва пневматик флотомашиналарнинг камераларига ҳаво юборувчи ҳаво пуфлагичлар товушни изоляциялаш ва шовқинни ютиш кўзда тутилган махсус хоналарда жойлаштирилишлари лозим. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling