Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Магнит сепарацияси ва бойитишнинг электр усуллари бўлинмалари


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
Drobilka

Магнит сепарацияси ва бойитишнинг электр усуллари бўлинмалари 
94. Электромагнит ва магнит сепараторларини ишлатганда магнит тизимига металл предметларини 
яқинлаштириш таъқиқланади. Электромагнит сепараторлари тўхтатилганда магнит тизими 
чўлғамларидаги кучланиш узилиши лозим.
95. Қуруқ магнит ва электромагнит сепарациялашда аппаратура сўриш вентиляцияси тизимига улаш 
учун патрубкаси бўлган герметик кожухлар ичига олинган бўлиши лозим.Агар вентиляция носоз ёки 
узилган бўлса сепараторларни ишлатиш рухсат этилмайди. 
96. Нов ва сепараторларнинг қ.араш ва шуровкалаш люклари иш вақтида ёпиқ бўлиши лозим. 
Питател лотокларидан шепа ва бошқа предметларни қўл билан олиб ташлаш ман этилади. 
97. Сепараторда унинг остига бошқа буюмларни қўйиш билан зазор ва лента юриш йўлини созлаш 
ман қилинади. 
98. Электросепаратор хоналарига бегона кишиларнинг кириши таъқиқланади. 
99. Электросепаратор корпуси чанг ва нам ўтказмайдиган бўлиши лозим. Агарда корпус ва унинг 
деворидаги барча люклар (қарайдиган тешиклар) ҳамда бошқа зичлагичлар герметик ҳолда 
бўлмасалар сепараторни ишга туширишга рухсат этилмайди. 
100. Ички электр қисмларига қараш имконини берадиган сепараторининг эшикчалари электрик 
блокировкаланган бўлиши лозим, бу эса иш пайтида уларнинг очилишига йўл қўймайди. 
101. Юқори кучланишли тармоқдан узилган электросепараторнинг ток ўтказувчи қисмларига 
уларни зарядсизлантирганга қадар тегиш ва индикатор билан текшириш ман қилинади. 
102. Иккинчи киши иштирокисиз электросепаратор қопламасидаги эшикчаларни очиш ва 
жиҳозларни жорий таъмирлашини ўтказишга рухсат этилмайди (сақлагичларни алмаштириш, паст 
кучланишли аппаратура томонидаги котактларни тозалаш ва тортиш бундан мустасно). Бу вақтда 
аввало ушбу аппаратдан кучланишни узиш лозим бўлади. 
103. Электросепаратор машинисти ва тўғрилагич қурилмалари операторининг иш жойлари махсус 
диэлектрик изоляторлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling