Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
Drobilka

Гравитацион бойитиш 
115. Ювиш барабанлари, оғир суспензиялардаги бойитиш аппаратлари ва гравитацион бойитиш 
аппаратларининг ичига уларни кўздан кечириш ва аппаратларнинг ички юзасини таъмирлаш ва 
ифлосликлардан ҳамда қолдиқ материаллардан тозалаш учун одамларни киритиш қонунчиликда 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
116. Гравитацион бойитиш аппарати ишлаб турган вақтда унинг ҳаракатланувчи ва айланувчи 
қисмларига тегиш, подшипникларини мойлаш, аппаратдан чет нарсаларни олиб ташлаш ман 
қилинади.
117. Ювилган маъдан намуналарини ва гравитацион бойитиш маҳсулотларини қўлда олиш 
фақатгина аппаратлар ва ёрдамчи жиҳозларнинг шу мақсадларга мўлжалланган жойларидан рухсат 
этилади. 
Бевосита ҳаракатдаги механизмлардан бойитиш маҳсулотлари намуналарини қўлда олиш 
таъқиқланади. 
118. Золотникларни регулировка қилиш, авторегуляторларни созлаш ва пневматик юритмалаи 
поршенсиз отсадка машиналарининг механизмларини кўздан кечириш ҳимоя кўзойнакларисиз рухсат 
этилмайди. 
119. Ротор типидаги золотникли қурилмаларни ишлатишда атмосферага ҳавони чиқарадиган 
жойлари металл тўрлар ёрдамида тўсилган бўлиши лозим.
120. Сувсизлантириш элеваторнинг башмагини бир вақтнинг ўзида таъмирлаш ва тозалаш билан 
шибер мосламаси элакларини таъмирлаш ёки алмаштириш, отсадка машинаси ички корпусини 
тозалаш ва таъмирлаш ман этилади. Машина корпусида айтилган ишларни бажариш вақтида 
элеваторнинг электр схемаси қисмларга ажратилган ва огоҳлантирувчи сигнал осиб қўйилган бўлиши 
лозим. 
121.Оғир 
суспензияларда бойитиш учун қўлланиладиган аппаратларда қотиб қолган 
ферросилицийни, бошқа оғирлаштирувчилар ва маъданни жиҳознинг металл қисмларидан кўчириш 
ҳимоя кўзойнакларисиз рухсат этилмайди. 
122. Аппаратга материални келтирадиган ва бойитиш маҳсулотларини олиб чиқадиган новлар 
қиялик бурчаги 45ºдан катта бўлганда маъдан ва пулпа отилиб чиқмасликлари учун устки томондан 
ёпиқ бўлишлари лозим. 

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling