Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
Буғга айлантириш аппаратлари 138. Босим арматуралари, ҳимоя клапанлари ва манометрлари носоз, шунингдек сўриш вентиляциси уланмаган ҳолда, ҳимоя кўзойнакларисиз ва қараш дарчасининг ойнаси носоз бўлганда очиқ ҳолда буғга айлантириш аппаратларининг ишлатилиши таъқиқланади. Буғлантириш аппаратларининг люклари шундай жойлашган бўлишлари керакки бунда тўғри йўналишда шамоллатиш имкони бор бўлиши лозим, ҳимоя клапанларининг буғ чиқиш трубалари ташқарига чиқарилган бўлиши лозим. 139. Буғлантириш аппаратини иш вақтида кўздан кечириш фақат қараш ойнаси орқалигина рухсат этилади. Пайванд чокларни кўздан кечириш учун кўчма қурилма кўзда тутилган бўлиши лозим. 140. Ҳар фабрикада одамларни хавфсиз ҳолда буғлантириш аппаратлари ичига киритиш учун уларни иш ҳолатидан чиқариш тартиби унинг раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим, бунда буғлантириш аппаратидан таъминловчи магистралларни (буғ ва қоришма учун) ишончли узиб қўйилиши, аппаратдаги босимни атмосфера босими билан тенглаштириш ва ҳароратни +40ºС гача пасайтириш кўзда тутилган бўлиши керак. Буғлантириш аппаратларида ишлар техника назорати ходими иштирокида амалга оширилиши лозим. 13 141. Ишлаб турган буғлантириш аппаратларида сатҳларни, зичликни ўлчаш ва намуна олиш учун улар бу операцияларни бажаришнинг хавфсиз тизими билан жиҳозланган ёки улар ишдан тўхтатилган бўлиши лозим. Печлар 142. Печни ишга тушириш ва тўхтатиш, форсункаларни созлаш фабриканинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган печларга хизмат кўрсатишга доир йўриқномага мос равишда бажарилиши лозим. 143. Ҳарорати 60ºС дан баланд бўлганда тозалаш ва таъмирлаш учун печ ичкарисида одамларнинг бўлиши таъқиқланади. 144. Печ уланган вақтда эшикчаларини очиқ ҳолда ушлаб туриш, полларни тозалаш ва кекни уриб тушириш ман этилади. 145. Печ атрофида тўкилган мазутга тезлик билан қум сепилган ва у тозалаб олинган бўлиши лозим. 146. Сарфлаш бачогидаги суюқ ёқилғи ёниб кетганда тезлик билан суюқ ёқилғини авария бакига чиқариш керак, махсус мослама ёрдамида ёнғинни ўчириш чораларини кўриш ва ўт ўчириш командасини чақириш лозим. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling