Концепцияси
Тармоқ ичидаги савдо ва тармоқлараро савдонинг фарқлари
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
2-МАВЗУ-МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Линдернинг кесишувчи талаб назарияси
Тармоқ ичидаги савдо ва тармоқлараро савдонинг фарқлари
Тармоқ ичидаги савдо – бу мамлакатлар ўртасида бир тармоқнинг дифференциялашган маҳсулотлари билан савдо қилишидир. 2.4.2.-расм. Тармоқлараро савдо Тармоқлараро савдо мамлакатларнинг турли тармоқларнинг гомоген маҳсулотлари билан савдо қилишидир. Тармоқ ичидаги савдо асосан дифференциялашган товарлар билан амалга ошади, баъзи вазиятларда гомоген товарлар билан ҳам амалга ошиши мумкин. Бунга сабаб сифатида транспорт харажатларини қисқартириш ва мавсумдаги фарқ бўлиши мумкин. 1 ва 2 мамлакатларда бир товарни ишлаб чиқарувчилар (S, S') ва истеъмолчилар (D и D') жуғрофий жиҳатдан расмдагидек жойлашган. SD' масофа D'S' масофадан сезиларли даражада қисқа бўлганлиги сабабли иккинчи мамлакат учун товарни ўз ишлаб чиқарувчисидан сотиб олган кўра хориждан импорт қилиш фойдалироқ бўлади. Шимолий ва жанубий ярим шарда йил фасллари турли пайтга тўғри келади, яъни Бразилия ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғим пайтида АҚШга экспорт қилади ва АҚШда йиғим пайтида АҚШдан сотиб олади. Дифференциялашган товарлар билан тармоқ ичидаги савдони сабаблари қуйидагилар: Истеъмолчилар истак ва ҳохишлари ҳар хил; Кесишувчи талаб; Кенг кўламда ишлаб чиқариш эффекти Линдернинг кесишувчи талаб назарияси Кесишувчи талаб назарияси бу халқаро савдони талаб томонидан тушунтирувчи камдан кам назарияларнинг биридир. Бу назарияга кўра мамлакат экспорти импортёр- мамлакатдаги талабга боғлиқ. Камдан кам товарлар фақат экспорт учун ишлаб чиқарилади. Товарларнинг асосий қисми ички бозорда сотилади, ички истеъмол тўлиқ қондирилгандан кейингина бу товар экспорт қилинади. Бу товарни хорижий мамлакатларда сотишда бу мамлакатдаги талаб таркиби ўз мамлакатидаги талаб ўхшаш бўлган мамлакатни танлаш мақсадга мувофиқ. Икки мамлакатда талаб таркиби кўпроқ даромад даражасига боғлиқ бўлади, даромад қанчалик юқори бўлса сифатли товарга бўлган талаб ортиб боради. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling