Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
21 
тажрибаларни ўрганишлари уларнинг ўз касбий ривожланиш даражаларини объектив 
баҳолашлари, мавжуд бўшлиқларни ўз вақтида кўра олишларига кўмаклашади. 
Бўлажак педагог-тарбиячилар касбий ривожланишларини таъминлашга 
йўналтирилган педагогик жараѐнни ташкил этишда талабаларнинг мавжуд 
билимлари, касбий майллари, эҳтиѐжларини ўрганиш лозим. 
Бўлажак педагог-тарбиячиларда касбий шаклланиш жараѐни коммуникатив 
кўникмалар ва педагогик маҳоратни эгаллашдан бошланади. Бўлажак педагог-
тарбияларнинг касбий тайѐргарлигини таъминлашга хизмат қиладиган билимларни 
уларга тақдим этишда замонавий ѐндашувлар, концепцияларга таяниш лозим. Шунга 
кўра, бўлажак педагог-тарбиячиларга замонавий касбий билимларни тақдим этишда 
халқаро тажрибаларни ҳам алоҳида ҳисобга олиш керак. Чунки мактабгача 
таълимнинг бугунги кунги тараққиѐт даражаси, уни таъминловчи педагогик-
психологик билимларни ўзлаштирмасдан туриб, етук мутахассис бўлиш мумкин эмас. 
Бўлажак педагог-тарбиячиларни истиқболдаги касбий фаолиятга тайѐрлашда 
аждодларимизнинг бола таълим-тарбиясига оид бой меросидан ҳам фойдаланиш 
талаб этилади. Чунки аждодларимиз меросидан ҳар бир инсонни қадрлаш, ўсиб 
келаѐтган ѐш авлод дунѐқарашини шакллантириш, ѐшларни ўз касбини сидқидилдан 
севишга ўргатиш соҳасидаги педагогик таълимотларни ўрганиш мумкин. Бундай 
таълимотлар бўлажак педагог-тарбиячиларни касбий фаолиятга тайѐрлашда назарий-
методологик асос сифатида хизмат қилади. Аждодларимиз меросида касбий 
фаолиятни чуқур эгаллашга интилиш зарурлигини тарғиб қилиш устувор ўрин 
эгаллайди. 
Абу Райҳон Беруний инсонни табиатнинг узвий ажралмас қисми сифатида 
талқин қилади. Шунга кўра, у ўзининг педагогик қарашларида инсон, унинг бахт-
саодати, таълим-тарбияси ва камолоти касбий фаолиятнинг асосини белгилашини 
таъкидлайди. 
Алишер Навоий эса ўзининг бир қатор ―Ҳайрат-ул Аброр‖, ―Фарҳод ва Ширин‖, 
―Садди Искандарий‖ каби асарларида инсон муайян бир касбни эгаллаши лозимлиги, 
унинг устаси бўлиши зарурлигини ижтимоий эҳтиѐж маҳсули эканлигини эътироф 
этади. 
Кўриниб турибдики, бўлажак педагог-тарбиячиларни касбий фаолиятга 
тайѐрлашда дастлаб касбий эҳтиѐжни шакллантириш, уларнинг қизиқиш ва 
майлларини аниқлаш асосида уларга педагогик маҳорат сирларини ўргатиш, 
босқичма-босқич касбий тайѐргарлик даражасини таҳлил этиш асосида ўқув 
жараѐнига тузатишлар киритиши талаб қилинади. 
Қобилият шахснинг муайян фаолиятни эгаллашга лаѐқатлилик даражасини 
ифодалайди. Лаѐқат-бу наслдан-наслга ўтадиган ирсий хусусият бўлиб, инсонда 
барча турдаги фаолиятга нисбатан лаѐқат куртаклари мавжуд. Лекин бу лаѐқатлар ўз-
ўзидан қобилият даражасига кўтарилмайди. Бунинг учун қулай ижтимоий-педагогик 
муҳит, шароит ва шахснинг фаоллиги зарур. Буларнинг барчаси касбий фаолиятни 
шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. 



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling