Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

 


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
24 
ПЕДАГОГ-ТАРБИЯЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ-ИЖОДИЙ ФАОЛЛИГИНИ 
ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
МЕТОДЛАРИ 
 
Умарова Муқаддас Мухтаровна 
Қўқон давлат педагогика институти доценти
 
Аннотация : Ушбу мақолада педагог-тарбиячиларни касбий тайѐрлашда 
уларни янги педагогик ва ахборот технологиялари, таълимнинг интерфаол усуллари 
ва инновацион методлар билан қуроллантириш орқали касбий-ижодий фаоллигини 
ошириш масалалари ѐритилган. 
Мақолада инновацион методларни пухта ўзлаштирган бўлажак педагог-
тарбиячилар болалар учун самарали таълим-тарбия вазиятларини яратиш 
имкониятига эга бўлиши, уларда ҳар бир тарбияланувчига алоҳида шахс сифатида 
ѐндашиш кўникмаси шаклланганлиги, юқори самарадорликка эга бўлган педагогик 
вазиятларда амалга ошириладиган фаолият турлари белгилаб берилган. 
Калит сўзлар : касбий сифат, инновацион метод, концепция, таълимнинг 
интерфаол усуллари, инновацион метод, касбий-ижодий фаоллик, ташкилотчилик, 
бошқарувчилик, интуиция. 
Мактабгача таълимни янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан
бири таълим – тарбия жараѐнига замонавий педагогика ва ахборот –коммуникация
технологияларини кенг жорий этишдир. 
Янги касбий сифатга эга бўлган педагог-тарбиячиларни тайѐрлаш учун уларни 
янги педагогик ва ахборот технологиялари, таълимнинг интерфаол усуллари ва 
инновацион методлар билан қуроллантириш орқали касбий-ижодий фаоллигини 
ошириш зарур. Бўлажак педагог-тарбиячилар касбий билимларни эгаллаганлик 
даражалари билан ўзаро фарқланадилар. Уларнинг бир қисми янги педагогик муҳит, 
вазиятга тез мослашса, айримлари педагогик билимларни эгаллаш учун кўп вақт 
сарфлайдилар. 
Инновацион методларни пухта ўзлаштирган бўлажак педагог-тарбиячилар 
болалар учун самарали таълим-тарбия вазиятларини яратиш имкониятига эга 
бўладилар. Бунинг учун уларда ҳар бир тарбияланувчига алоҳида шахс сифатида 
ѐндашиш кўникмаси шаклланган бўлиши лозим. Юқори самарадорликка эга бўлган 
педагогик вазиятларда қуйидаги ишлар амалга оширилади: 

бўлажак педагог-тарбиячиларнинг ўз фикр ва ғояларини баѐн қилишга 
йўналтирилган ҳаракатлари рағбатлантирилади; 

дарс жараѐнида янги педагогик технологияларни қўллаш учун профессор-
ўқитувчиларга қулай имконият яратилади; 

профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги муносабатнинг ишонч
ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат асосида бўлиши таъминланади; 



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling