Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
27 
- тарбияланувчиларнинг билиш фаолиятини олдиндан башоратлаш ва 
лойиҳалаш учун қулай шароит ярата олиши; 
- мактабгача таълим жараѐнида янги ахборот коммуникация воситаларидан 
фойдаланиш учун қулайлиги кабилар. 
Педагогик технология замонавий педагогик тафаккур ифодаси сифатида намоѐн 
бўлади. У тарбияланувчилар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, таълим 
натижасини кафолатлаш, таълим ташкилотининг моддий-техник жиҳатдан 
таъминлаш учун зарур вазиятни вужудга келтиради. Педагогик технология таълим-
тарбия жараѐнининг объектив қонуниятларини юқори даражадаги аниқликда акс 
эттирадиган, муайян таълим-тарбия шароитида кафолатланган натижаларнинг 
таълим мақсадларига мос келишини таъминлайдиган фаолиятдир. 
Маълумки, педагог-тарбиячиларнинг асосий вазифаси тарбияланувчиларни ҳар 
томонлама ривожлантириш, уларни мактаб таълимига сифатли тайѐрлашдан иборат. 
Шунга кўра, педагог-тарбиячиларга қўйиладиган талаблар ҳам уларнинг касбий 
фаолияти ифодаси сифатида белгилаб берилади. Педагог-тарбиячилар ўзларининг 
касбий 
вазифаларини 
қанчалик 
чуқур 
идрок 
эта 
олсалар, 
болаларни 
ривожлантиришнинг интерфаол характердаги савол-жавоб, диалог усулларини 
қўллаб, тарбияланувчиларга кўпроқ мустақиллик, ташаббускорлик, эркинлик 
берадилар. Тажрибали педагог-тарбиячилар мактабгача таълим жараѐнини самарали 
бошқара оладилар. 
Бўлажак педагог-тарбиячилар касбий маҳоратга эга бўлишлари учун педагогик 
билимлар билан бир қаторда инновацион таълим технологияларини ҳам пухта 
ўзлаштиришлари керак. Шу билан бир қаторда улар мактабгача таълимнинг 
қонуниятлари, принципларини ҳам яхши билишлари, улардан ўз ўрнида самарали 
фойдалана олиш тажрибасига эга бўлишлари лозим. Бўлажак педагог-
тарбиячиларнинг мактабгача таълим жараѐнида илғор педагогик технологияларни 
қўллай олиши, уларни машғулот мазмунидан келиб чиққан ҳолда саралаш 
тажрибасини ўзлаштиган бўлишлари муҳим касбий аҳамиятга эга. 

Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling