Konferensiyasi
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR
Download 160 Kb. Pdf ko'rish
|
37 respublika ilmiy onlayn
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE KONFERENSIYASI www . bestpublication. uz 317 ошириш билан боғлиқ ўзаро муносабатлар жараѐнида шахслар ўртасида ривожланадиган иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатлар мажмуасини ташкил этади. ОТМнинг ижтимоий тузилишини аниқлаш учун, корпоратив маданият билан боғлиқ қадриятлар белгиланган: шахснинг эҳтиѐжларини интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланиши даражасида қондирилиши; илмий ва педагог кадрлар, талабалар, магистрларда ижодкорлик ва креатив фикрлаш даражасини ривожлантирувчи муҳитни яратиш ҳамда уларнинг кайфиятини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш; таълим жараѐнининг тарбиявий блоки орқали уларнинг фуқаролик позициясини шакллантириш; жамоавий меҳнат самарадорлиги ва рақобатбардошликни кучайтириш учун барчада масъулият ҳиссининг мавжудлиги; маънавий, маданий ва илмий қадриятларнинг шаклланиши ва пайдо бўлиши; аҳоли ўртасида илмий ва маданий салоҳият даражасини кўтариш учун билимни тарғиб қилиш. Бундан ташқари, ОТМнинг корпоратив маданияти, унда ташкилий маданиятнинг таъминланганлигининг бир шакли ҳисобланади ва ижтимоий бирдамлик ва кадрлар таркибининг илмий-таълимий жиҳатдан жипслашувига тизимли таъсир кўрсатади ҳамда ички ва ташқи муҳитда алоҳида намоѐн бўлиши Таълим хизматлари бозорида ўз позициясининг барқарорлигини таъминлаш учун у ташқи муҳитда намоѐн бўлади ва ички муҳитда инсонпарварлик қадриятларини сақлаш ва тўплаш учун хизмат қилади. Бугунги кунда олимлар корпоратив маданиятнинг икки институционал даражасини ажратиб кўрсатмоқдалар. Ташқи даража –корпоратив маданиятнинг шундай белгиларини ўз ичига олади, яъни ташкилот биноларининг ташқи кўриниши; ходимларнинг дресс (кийим) коди; логотипларнинг мавжудлиги; ташкилот қадриятларини, ахлоқий хулқ-атвор мезонларини ва ҳоказоларни тасвирлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги. Бу белгилар ички фалсафий қадриятлардан келиб чиқади. Ички даража – бу ташкилотдаги ходимларнинг хатти-ҳаракатларини белгилайдиган ва тартибга соладиган қатъий қадриятлар ва меъѐрларнинг намойиши. Корпоратив маданиятни шакллантириш ва такомиллаштиришнинг мавжуд жараѐнларини таҳлил қилиш натижаларини олиш учун биз томонимиздан учта олий таълим муассасасида ижтимоий тадқиқот олиб борилди. Тадқиқот давомида Бухоро давлат тиббиѐт институти, Тошкент Давлат техника университети ва Бухоро давлат университетининг жами 600 нафар ўқитувчи ва ходимлари, 1500 нафар талаба ва 57 нафар экспертлардан сўровнома олинди. Таҳлил хулосалари қуйидагича: 87% ўқитувчи ва ходимлар корпоратив маданият ҳақида тасаввурга эга. Аммо, бу тасаввурлар аниқ тушунчаларга эга эмас, чунки улар ОТМнинг ташкилий тузилмаси тамойиллари шаклида расмий равишда ўрнатилмаган ва жавоблар кузатилган хатти- ҳаракатлардан келиб чиққан таасуротлардан иборат. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling