Konferensiyasi
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR
Download 160 Kb. Pdf ko'rish
|
37 respublika ilmiy onlayn
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE KONFERENSIYASI www . bestpublication. uz 367 УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ Байкулов Авазбек Эшқул ўғли ИИВ Академияси 3-ўқув курси 309-гуруҳ курсанти Аввало Ёшлар тушунчаси ҳақида сўз борар экан, шуни айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида»ги (қонунининг 3-моддасида «Ёшлар (ѐш фуқаролар) – ўн тўрт ѐшга тўлган ва ўттиз ѐшдан ошмаган шахслардир», дея илмий таъриф берилган .шундан келиб чиқиб, ѐшлар аҳолининг ўн тўрт ѐшга тўлган ва ўттиз ѐшдан ошмаган қатлами ҳисовбланади. Уюшмаган ѐшлар тушунчасига таъриф берадиган бўлсак, ушбу ибора «уюшмаган» ва «ѐшлар» сўзлари бирикмасидан ташкил топган. «Уюшмаган» сўзининг ўзаги «уюшиқ» бўлиб, унга ўзбек тилининг изоҳли луғатида «уюшган, жипслашган, аҳил», унга маънодош бўлган «уюшма» сўзига эса «бир мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилиш учун бирлашган кишилар ѐки ташкилотлар бирлашмаси» мазмунида таъриф берилган. Шундан келиб чиқиб уюшмаган ѐшларни «жипслашмаган, аҳил бўлмаган, муайян бир мақсад йўлида биргаликда авваламбор, уюшмаган ѐшларнинг ўзини, уларнинг онги, хулқ-атвори, ижтимоийлашув даражаси, шаклланиши, ривожланиши ва тарбиясини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга хисобланади. Уюшмаган ѐшларга хос хусусиятлар сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: ўз мақсадини давлат ва жамият манфаати билан уйғунлаштириш кўникмасига эга эмаслик; ижтимоий фаоллиги, сиѐсий, ҳуқуқий онг ва маданият даражаси пастлиги; ишламаслик ѐки ўқимаслик; тайин бир машғулотга эга бўлмаслик; салбий таъсирларга, шу жумладан «оммавий маданият» ва ѐт ғоялар таъсирига берилувчанлик; ижтимоий ҳаѐтда муайян аниқ мақсадга эга бўлмаслик; ўн тўрт ѐшга тўлганлик ва ўттиз ѐшдан ошмаганлик. Уюшмаган ѐшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақида сўз борганда, Бугунги кунда ѐшларга кенг кўламли имконятлар эшшиги очадиган, уларнинг келажаги учун пойдевор бўладиган жуда кўплаб норматив ҳуқуқий хужжатдар қабул қилинмақда, жумладан ―Махаллада ѐшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги‖ Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори асосида харбир махалла ҳуқуқ-тартибот масканида ѐшлар билан ишлайдиган ѐшлар етакчиси ташкил етилди. Унинг асосий вазифаси етиб, Ёшлар балансини шаклантириш, ѐшлар тўғрисида зарур малумотлар йиғиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш, ѐшларнинг иштимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истедоди, ва ташаббусларини рағбатлантириш, хаѐтда ўз ўрнини топишда кўмаклашиш, ѐшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва интелектуал салохиятини оширишга кўмаклашииш. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ѐшлар билан тизимли ишлаш ва бошқа бир қанча вазифалар юклатилган. Шунингдек хозирги кунда ―ѐшлар дафтари‖ яъни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling