Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet350/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
371 
келади. Бугунги куннинг мафкуравий манзараси билан айтадиган бўлсак интернет 
тармоқлари орқали қўштирноқ остида баъзи ѐвуз кимсалар ўзларининг қабиx 
мақсадларига эришиш учун ѐшларни алдаб турли ѐмон йўлларга ҳам бошламокдалар. 
Бу ҳолатлар турли кўринишларда намоѐн бўлмокда. Кейинги вақтларда, ѐшлар 
орасида ўзини ўзи ўлдириш ѐки илмий тилда ―суицид‖ ҳолатлари содир 
қилинаѐтганлиги жамиятда бизнинг ѐрдамимизга муxтож яъни уларни кўллаб-
қуватлашимиз, уларни тўғри йўлга бошлашимиз ва ҳаѐтга нисбатан оз бўлсада 
мотивация беришимиз керак бўлган инсонлар кўп эканлигини ҳис қиламиз. 


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
372 
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СУИЦИД ХОЛАТЛАРНИ ОЛДИНИ 
ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
 
Ж.З.Умаралиев
ИИВ Академияси 309-гурух 
курсанти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Ички ишлар органлари фаолияти 
самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳлари, эркинликлари 
ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг 
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги 
ПФ–5005-cонли фармони
2

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолияти самарадорлигини 
тубдан ошириш тўғрисида»ги 2017 йил 18 апрелдаги 2896-сонли қарори
3
, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари 
фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора- тадбирлари тўғрисида
4
»ги 
ПФ-6196-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 
апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва 
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш 
бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
5
»ги ПҚ-5050-сонли Қарори 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини барвақт таъминлаш, жиноятчилик ва 
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва 
жамоатчилик органлари билан ҳамкорликни самарали ташкил этиш каби қатор 
вазифалар белгилаб берилган. Шахснинг маънавий тарбиясига алоҳида эътибор 
қаратилиши жамиятдаги салбий ижтимоий иллатларни олдини олишнинг бир 
кўринишларидан биридир. Шу билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини 
шакллантириш ва уларни Конституция ва қонунларни ҳурмат қилиш ҳамда унга риоя 
қилиш руҳида тарбиялаш ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси, ҳар бир кишининг ҳаѐтга бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлайди (20-
модда). 
Бош қомусимизда инсон, унинг ҳаѐти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва 
бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, ҳеч ким қийноққа солиниши ва 
бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. 
Ўз жонига қасд қилишга кўпинча узоқ давом этадиган касаллик, баъзан эса 
ногиронлик ҳам сабаб бўлиши мумкин. Жамиятлар тарихида ўз жонига қасд қилиш 
таҳқирга қарши нафрат, норозилик из-ҳор этиш йўлларидан бири, ўз ор-номусини 
тиклаш воситаси, бошқа инсон-га содиқлик исботи бўлган. Масалан, Ҳиндистонда 
мавжуд бўлган «сати» удумига кўра тул қолган аѐл эрининг жасади ѐнаѐтган гулханга 
ўзини ташлашга мажбур, акс ҳолда уни жамият нафрати умр давомида таъқиб этади. 
Ўзини қасддан ҳаѐтдан маҳрум қилиш одатда, оғир руҳий оғриқ ва стресс остида 
азоб ва муаммоларни енгиш учун қодир эмаслигини ҳис этиш билан боғлиқ. 



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling