Konferensiyasi
Download 160 Kb. Pdf ko'rish
|
37 respublika ilmiy onlayn
KONFERENSIYASI
www . bestpublication. uz 355 ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИ ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТ МАНБАЛАРИ ТАҲЛИЛИ Холиқова Паризода Саидали қизи Тошкент Ахборот технологиялар Университети Радио ва мобил алоқа факултети 3-босқич талабаси Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқлари давлатимизнинг барча иқтисодий секторларини барқарор ривожланиши учун хизмат қиладиган асосий тизимлардан бири ҳисобланади. Замонавий телекоммуникация тизимлари ҳар қандай масофага, берилган сифатли параметрлари билан, турли хабарларни узатишни таъминловчи турли хил техник воситаларнинг мураккаб мажмуасидан иборат. Ҳозирги вақтга келиб янги рақамли автоматик телефон станциялари, мобил алоқа, кўп каналли зичлаштириш, маълумотларни узатиш тизимлари ва бошқа хизматлар жорий этилган бўлиб, ахборотларни узатиш ернинг сунъий йўлдошлари орқали амалга оширилмоқда. Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасида ҳалқаро, ҳудудий, шаҳар ва қишлоқ телекоммуникация тармоқлари тўлиқ даражада рақамлаштирилган [1]. Шундан келиб чиқиб телекоммуникация тизимларининг замонавий электрон қурилмалари электр таъминоти манбаларига қатъий талабларни қўймоқда. Электр таъминоти манбалари алоқа қурилмаларини сифатли ва ишончли электр энергияси билан таъминлайдиган электр энергия датчикларининг турли қурилмаларини ўзига бирлаштиради. Компьютер тизимлари, ўлчов асбоблари, телекоммуникация қурилмалари ва тизимлариниг таркибий қисми ҳисобланган электр таъминоти манбалари уларнинг ишлаш ишончлилигини, материаллар сарфини ва бошқа қатор техник иқтисодий кўрсаткичларини белгилайди [1, 2]. Телекоммуникация қурилмаларининг иш сифати кўп жиҳатдан электр энергияси манбаларининг ишончлилиги орқали аниқланади. Электр таъминоти манбаи таъминот тармоғидаги авария ҳолатида ҳам алоқа қурилмаларининг узлуксиз ишлашини талаб этади [1]. Мамлакатнинг узоқ аҳоли пунктларини телекоммуникация тармоқлари, мобиль алоқа ва Интернет тармоғини билан таъминлашда асосий муаммолардан бири бўлган узлуксиз энергия таъминоти хозирда долзарблигича қолмоқда [3, 4]. Телекоммуникация воситаларини энергия таъминоти қурилмаларининг ягона электралоқа тармоғи талабларининг яхлитлиги, ишлаш барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг O`z.DSt.3055:2016 «Телекоммуникациялар тармоқлари. Муассасавий АТСлар. Умумий техник талаблар ва назорат қилиш усуллари» давлат стандарти ишлаб чиқилган ва амалда жорий этилмоқда [5]. Телекоммуникация тизимлари энергия таъминоти таркибига узлуксиз ўзгармас ва ўзгарувчан ток энергия таъминоти, кучланиш датчиклари ва стабилизаторлар, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling