Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 Ўзбекистонга жалб қилинаётган портфель инвестициялар


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

4. Ўзбекистонга жалб қилинаётган портфель инвестициялар 
ва уларга таъсир этувчи омиллар 
Хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмларини ошириш зарурияти 
миллий иқтисодиётнинг реал сектори субъектлари томонидан ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ишлаб 
чиқаришни реструктуризациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга 
бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги билан изоҳланади. Хорижий 
инвестициялар 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг 
катализатори 
сифатида хизмат қилади. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон иқтисодиётида 
тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар роли ошиб бормоқда. 
Инвестиция бозорининг фаол қатнашчиси сифатида институционал 
инвесторлар намоён бўлиб, улар бу фаолият билан профессионал асосда, 
инвестицион бизнесга нафақат ўзларининг бўш маблаҚларини, балки ўз 
таъсисчилари ёки мижозларининг маблағларини акциялар бўйича юқори 
дивидендларни, улушли қимматбаҳо қоғозлар бўйича фоизларни ёки уларни 
қайта сотиш операцияларидан даромадлар олиш мақсадида жалб этишади. 
Институционал инвесторлар қимматбаҳо қоғозлар портфелини уларнинг 
котировкаларининг фундаментал прогнозларига ва эмитентлари бизнесининг 
рақобатбардошлигини узоқ ва ўрта муддатли режада баҳолашга асосланиб 
шакллантиришади. Шундан сўнг ушбу портфелнинг даромадга эришиш ва 
риск даражасини пасайтириш мақсадида қимматбаҳо қоҚозларни сотиш ёки 
харид қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш орқали бошқаради. 
Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, портфель инвестициялар бозорининг 
асосий иштирокчилари бўлиб институционал инвесторлар намоён бўлишади. 
Масалан, 1994 йилдан 2006 йилга қадар фақатгина ривожланган 
мамлакатларнинг очиқ инвестиция жамҚармаларининг активлари 4,5 трлн. 
доллардан 16,1 трлн. долларгача ошди.
5. Давлат инвестиция дастурлари 
Миллий иқтисодиёт амалиётида ўн тўрт йилдан буён корхоналарнинг 
инвестиция фаоллигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва 
самарали фойдаланиш мақсадидаЎзбекистон Республикасининг Давлат 


инвестиция дастури амалга ошириб келинади. Ушбу дастур ишлаб чиқариш 
корхоналарини техникавий жиҳатдан қайта қуроллантириш, иқтисодиётни 
модернизациялаш дастурларини амалга ошириш ва барқарор иқтисодий 
ўсишни таъминлаш учун хизмат қилади. 
Инвестиция дастури – бу иқтисодиётга сарфланаётган капитал 
қўйилмаларнинг устувор йўналишлари ҳамда улардан самарали фойдаланиш 
йўлларини 
белгилаб 
берувчи 
ижтимоий-иқтисодий 
ва 
хўжалик 
қарорларининг йиғиндисидир. 
Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш билан боҚлиқ сиёсат 
ўзининг мақсади, дастаклари ва устувор йўналишларига эга. Ўзбекистонда 1996 
йилдан буён амалга оширилаётган инвестиция дастурларининг мақсад ва 
вазифалари аниқ.


Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling