Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари
- мавзу: Молиявий назорат
Download 0.49 Mb.
|
Таянч конспект в
6- мавзу: Молиявий назорат
Режа: 1. Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими, вазифалари, принциплари 2. Молиявий назорат турлари, шакллари ва методлари 3. Нодавлат молиявий назорати Молиявий назорат иқтисодий категория сифатида молияга объектив хос бўлган назорат хусусиятининг амалда намоён бўлишидир. Одатда, молиявий назорат қуйидаги икки йўналишда (аспектда) қаралади: барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилиши устидан махсус ташкил этилган назорат органларининг қаттиқ регламентация қилинган (тартибга солинган) фаолияти; молиявий операцияларнинг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида макро- ва микродаражада молия ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг ажралмас эленменти. Молиявий назоратнинг предмети қуйидаги молиявий кўрсаткичлардан иборат: турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари; солиқ тўловларининг ҳажмлари (миқдорлари, ўлчамлари); хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари; хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала харажатлари; таннарх ва фойда; уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари; ва бошқалар. Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат, бир томондан, ўзаро таъсирчан ва иккинчи томондан, алоҳидалашган (мустақил бўлган) икки соҳага бўлинади: давлат молиявий назорати; нодавлат молиявий назорати. Молиявий назорат ўз ичига қуйидаги текширувларни олади: иқтисодий қонунларнинг талабларига риоя этиш (МДни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш порпорцияларининг оптималлиги); бюджет режасини тузиш ва ижро этиш (бюджет назорати); корхона ва ташкилотлар, бюджет муассасаларига тегишли бўлган меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш; ўзаро солиқ муносабатлари. Тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат тизими, асосан, бир типда бўлиб, қуйидаги элементлардан ташкил топади: бевосита мамлакатнинг парламенти ёки президентига бўйсунувчи ҳисоб палатаси. Бу ташкилотнинг бош мақсади давлат маблағларининг сарфланиши устидан умумий назоратни ўрнатишдирл асосан солиқли даромадларнинг давлат хазинасига келиб тушишини назорат қилувчи ва мамлакат президенти, ҳукумати ёки молия вазирлигига бўйсунувчи солиқ муассаси; қуйи ташкилотларини текширувчи ва тафтиш қилувчи давлат ташкилотларининг таркибидаги назорат қилувчи органлар; ҳисобот ҳужжатларининг ишончлилигини ва молиявий операцияларнинг қонунийлигини тижорат асосида текширувчи нодавлат назорат хизматлари; асосий вазифаси харажатларни қисқартириш, молиявий оқимларни оптималлаштириш ва фойдани ошириш бўлган ички назорат хизматлари. Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: пул фондларининг ўлчами ва молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги мутаносибликка (баланслиликка) таъсир кўрсатиш; давлат бюджети олдидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш; молиявий ресурсларни кўпайтиришнинг ички хўжалик резервларини қидириб топиш; ва бошқалар. Молиявий назоратни амалга оширувчи субъектларга кўра унинг қуйидаги турлари мавжуд: умумдавлат молиявий назорати; идоравий молиявий назорат; хўжалик ичидаги молиявий назорат; жамоатчилик молиявий назорати; мустақил молиявий назорат. Ўтказилиш вақти бўйича молиявий назоратнинг шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади: дастлабки; жорий (оператив); навбатдаги (келгуси, сўнгги). Назоратнинг субъеклари бўйича молиявий назоратнинг қуйидаги шакллари бўлиши мумкин: Президент молиявий назорати; ҳокимият қонунчилик органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг молиявий назорати; ижроия ҳокимият органлари молиявий назорати; молия-кредит органларининг молиявий назорати; фирмавий-ички молиявий назорат; аудиторлик молиявий назорати; ва бошқалар. Назоратнинг объектларига мувофиқ равишда молиявий назоратнинг қуйидаги шакллари мавжуд: бюджет молиявий назорати; нобюджет фондлар устидан амалга ошириладиган молиявий назорат; солиқлар бўйича амалга ошириладиган молиявий назорат; валюта операциялари устидан амалга ошириладиган молиявий назорат; кредит операциялари бўйича молиявий назорат; суғурта фаолияти бўйича молиявий назорат; инвестицион фаолият бўйича амалга ошириладиган молиявий назорат; пул массаси устида амлга ошириладиган молиявий назорат; ва бошқалар. Молиявий назоратни амалга ошириш жараёнида унинг қуйидаги методларидан фойдаланилади: текширув; тадқиқ этиш; надзор (назорат); молиявий ҳолат таҳлили; кузатиш (мониторинг); тафтиш. Субъект хўжалик фаолиятини қамраб олишнинг тўлиқлигига қараб тафтишнинг қуйидаги турлари бўлишимумкин: тўлиқ; қисман; мавзули; комплексли. Молиявий ва хўжалик операцияларининг қамралиб олиниши даражасига кўра тафтишлар қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: ёппасига тафтиш; танланма тафтиш; комбинациялаштирилган тафтиш. Аудиторлик хизматлари қуйидаги бошқа хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин: бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш ва олиб бориш; даромадлар ҳақида бухгалтерия ҳисоботини ва декларацияни тузиш; молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва башоратлаш; бухгалтерия хизмати ходимларини ўқитиш ва қонунчилик масалаларида маслаҳат бериш; аудиторлик текширувлари натижасида олинган тавсияларни ишлаб чиқиш; ва бошқалар. 7-мавзу: Молия назариялари 1. Хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари. 2. Россиялик иқтисодчиларнинг молиявий назариялари Молия фанининг асосчиси А.Смит (1723-1790 йиллар) ўзининг “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” деб номланган фундаментал асарида давлат молиясининг моҳияти тўғрисида айрим ғояларни ишлаб чиқдики, улар меҳнатнинг унумли ва унумсизлиги тўғрисидаги таълимотга (бу таълимот А.Смитники) асосланган эди. Унинг аниқлашича, бевосита капиталга алмаштириладиган меҳнат унумли, унумсиз меҳнат эса даромадга, яъни иш ҳақи ва фойдага алмаштириладиган меҳнатдир. Ана шу назарий қарашлардан келиб чиққа ҳолда А.Смит (ва ундан сўнг Д.Рикардо) молиявий категорияларга (давлатнинг даромадлари ва харажатларига) тавсифнома берган. У солиқлар ҳисобидан олинган давлат даромадлари барчасининг ёки деярли барчасининг унумсиз сарфланишини исботлаган. Шунинг учун ҳам давлат харажатлари капиталнинг жамғарилиши ва миллий даромаднинг ўсиши имкониятларини қисқартиради. Ана шундан унинг солиқларга нисбатан салбий муносабати келиб чиққан. А.Смит яратилган қийматни унумсиз сарфлайдиган ва шу муносабат билан ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига тўсиқ бўлувчи давлатнинг харажатларини қисқартириш керак, деган хулосага келади. Асосан, худди шундай қарашларни Д.Рикардо (1772-1823 йиллар) ҳам ўзининг “Сиёсий иқтисод ва солиққа тортишнинг бошланиши” асарида ҳимоя қилган. Меҳнатнинг қиймат назариясидан келиб чиққан ҳолда у барча солиқлар сўзсиз равишда ё капиталга, ёки даромадга таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаган. Агар солиқлар капиталдан ундирилса, унумли меҳнатни сақлашга мўлжалланган фонд қисқаради. Солиқлар даромаддан олинганда эса, капиталнинг жамғарилиши қисқаради ёки солиқ тўловчининг истеъмоли камаяди. Биринчи эҳтиёж предметларидан олинадиган солиқлар улар баҳосининг ўсишига сабаб бўлиб, улар истеъмол қиладиган товарларнинг миқдорига нисбатан юқорироқ бўлган пропорцияларда истеъмолчининг гарданига юкланади. Д.Рикардонинг фикрича, товарлар ва иш ҳақидан ундириладиган ҳар қандай солиқлар, бир хил даражада бўлмаса-да, иш ҳақининг ошишига ва фойданинг камайишига олиб келади. Ж.С.Милль “хизматларнинг солиқ назарияси”ни ишлаб чиқдики, унга мувофиқ равишда ҳар бир шахс давлатдан олинадиган қўллаб-қувватлашлар учун ўз даромадларининг бир қисмини давлатга бериши керак. У солиқлар ва давлат харажатлари ўртасида боғлиқликни ўрнатиб, солиқларни давлат харажатлари билан узвий равишда боғлаган. Бу ҳолатлар кейинроқ швед иқтисодчилари К.Виксель ва Э.Линдаль томонидан янада ривожлантирилди. Бизнинг давримизда эса бу назария америкалик иқтисодчи-олим П.Самуэльсон қарашларининг шаклланишига ўз таъсирини кўрсатди ва у солиқларнинг ўсиши давлат хизматларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиши билан кузатилиши керак, деб ҳисоблади. Швейцариялик иқтисодчи Ж.Сисмонди (1773-1842 йиллар) ривожланган давлатларнинг молиявий сиёсатини танқид қилиб, майда товар хўжаликларини ҳимоя қилган. Унинг чиқишлари, асосан, протекционизм сиёсатига (масалан, донни импорт қилиш бўйича инглиз юқори божхона божлари) қарши қаратилган бўлиб, бундай сиёсатни у миллатга зиён етказувчи сиёсат деб ҳисоблади. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши учун тегишли шароитни яратиш борасидаги протекционизм сиёсатининг ижобий томонларини кўра олмасдан, мамлакат иқтисодиётида узлуксиз равишда катта роль ўйнаб бораётган ўсиб борувчи йирик капиталнинг аҳамиятини у етарлича баҳолай олмади. Россияда молия фани мустақил воқелик сифатида Х1Х асрнинг бошларида шакллана бошлади. Шу даврда молия соҳасига оид биринчи йирик ишлар пайдо бўлди. Рус молия фанининг бошланишига Н.И.Тергеневнинг “Солиқлар назариялари тажрибаси” асари (бу асар 1818 йилда нашр этилган) асос солди. Унда Россияда илк марта солиқларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг давлат хўжалиги ва мамлакатнинг бутун иқтисодиёти учун аҳамияти ўрганилди. Октябрь давлат тўнтарилишига қадар олимларнинг ишларида молия масалалари. Россия молия фанининг гуллаб-яшнаши Х1Х асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларига тўғри келиб, бу даврда россиялик иқтисодчилар ва юристлардан И.Янжул, И.Озеров, И.Кулишер, Л.Ходский, В.Лебедев, С.Иловайский ва бошқаларнинг энг машҳур асарлари эълон қилинди. Россиялик иқтисодчи-олимлар молия фанининг ҳам назарий ва ҳам амалий масалаларини ишлаб чиқишди. Назарияда улар прагматик ёндошувнинг вакиллари ҳисобланиб, “жамоа эҳтиёжларини қондириш” назариясининг тарафдорлари эдилар. Бу нарса И.Озеровнинг “Молия фани асослари” деб номланган дарслигида яққол намоён бўлган эди. Давлат молиясини тадқиқ қилиш шу даврдаги олимларнинг ишларида асосий ўринни эгаллаган эди. Таъкидлаш жоизки, бу даврда эълон қилинган ишларда хусусий хўжалик молияси тўғрисида масалалар, ҳатто бирор марта ҳам, эсга олинмаган. Бир вақтнинг ўзида, давлат даромадларига оид масалалар: даромадлар тизими, турли давлатларда уларнинг ривожланиши, солиқларни бюджетга ундириш шакллари ва тартиблари, шу жараёнлар устидан давлат томонидан амалга оширилган назорат, бюджет дефицитини қоплаш манбалари, давлат кредитининг ривожланиши кабилар етарли даражада тўлиқ тадқиқ қилинган. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling