Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари


Download 0.49 Mb.
bet9/26
Sana27.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1234675
TuriКонспект
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Таянч конспект в

Сф – соф фойда ёки нетто-фойда;
Ўк – ўзлик капитали.

Бу кўрсаткичнинг ўсиши фойдани солиққа тортишни қўшиб ҳисоблаган ҳолда ички ва ташқи характердаги кўплаб омилларга боғлиқ. Рентабелликни таркиб топтирувчиларни таҳлил қилиш учун амалиётда биринчи марта “Дюпон де Немур” компаниясида қўлланилган Дюпон формуласидан фойдаланилади. Бу формула-нинг кўриниши қуйидагича:




Р = (Сф : Ўк) х (Сф : Т) х (Т : А) х (А : Ўк),
бу ерда: Р – соф фойда бўйича ўзлик капиталининг
рентабеллиги;
Сф – соф фойда ёки нетто-фойда;
Ўк – ўзлик капитали;
Т – тушум;
А – активлар.

Бир вақтнинг ўзида бу формуладаги ф : Ўк) нисбати соф фойдага кўра ўзлик капиталининг рентабеллик коеффициентини кўрсаца, ф : Т) нисбати еса сотув рентабеллигини ифодалаб, бир томондан бу нисбат таҳлил қилинаётган даврда соф фойда ва сотув ҳажми (тушум) ўртасидаги нисбатни акс еттирса, иккинчи томондан еса яхлит ҳолда сотилган маҳсулотнинг даромадлилигини характерлайди ва у алоҳида олинган товар турлари даромадлилиги-га ва уларнинг реализация ҳажмидаги нисбатига боғлиқ. Шунинг-дек, (Т : А) нисбати хўжалик фаоллиги коеффициентини кўрсатади. Бу коеффициент активларнинг айланувчанлиги (ёки активларнинг йиллик ўртача қийматига тўғри келувчи бир сўмлик тушум ҳажми)ни акс еттиради, таҳлил давридаги активлар айланмасининг сонини характерлайди. Активлар қанча кўп айланса, уларнинг рентабеллиги шунча юқори бўлади. (А : Ўк) нисбати еса бир сўм-лик ўзлик капиталига тўғри келувчи активларнинг умумий миқдо-рини кўрсатади. Бир сўмлик ўзлик капиталига тўғри келувчи актив-лар қанчалик кўп бўлса, рентабеллик даражаси шунча юқори бўла-ди. Бу кўрсаткич ХЮСнинг молиявий фаоллигини, унинг айланма (активлар)га капиталнинг қўшимча манбаларини жалб қилиш бора-сидаги маҳоратини акс еттирадики, бу нарса тушум ҳажми ва ХЮС даромадлилигини оширишга имкон беради.


Гўё тўлиқ тугаллангандек бўлишига қарамасдан ХЮСда ри-вожланишнинг қўшимча ресурсларини қидириб топишда доимий равишда имконият пайдо бўлади. ХЮСларнинг тараққиётини бел-гилайдиган омилларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга кела-диган фойдаланилмаган потенциал имкониятлар улар ишлаб чиқа-риш-иқтисодий ва молиявий фаолиятининг резервлари сифатида майдонга чиқади.
Молиявий резервларни қидириб топишнинг асосий методи молиявий таҳлил ҳисобланади. Айнан молиявий таҳлил асосида мо-лиявий резервларни қидириб топиш бўйича ХЮСнинг сиёсати иш-лаб чиқилади. Фаолият кўрсатиш шароитларидан қатъий назар резервларни қидириб топиш ва уларни амалга ошириш ХЮС хо-димлари учун доимий фаолиятга айланмоғи лозим. Хорижий (Япо-ниядаги сифат тўгараклари, АҚШ ва Германиядаги янгиликлар тўғ-рисидаги таклифларни рағбатлантириш ва бошқалар) ва мамлака-тимиздаги илғор компанияларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, қаерда резервларни излаш ва улардан фойдаланиш узлуксиз давом етаётган, янгиликлар кенг жорий етилаётган бўлса, ўша ерда инвестициялар ўсади, ХЮСнинг молиявий аҳволи мустаҳкамла-нади, иқтисодий тараққиёт суръатлари ошади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling