Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари
Конституциянинг принциплари ва хусусиятлари.Конституция турлари
Download 205.89 Kb.
|
1-Mavzu kons 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг
9. Конституциянинг принциплари ва хусусиятлари.Конституция турлари.
Ҳар қандай мамалакат конституциясининг моҳияти, вазифаси, хусусиятлари унинг принциплари орқали маълум бўлади. Ёдда тутинг: Принцип Конституциянинг моҳияти, юридик табиатига таъсир қиладиган уларни акс эттирадиган асосий ғоялардир. Кўп ҳолларда, мамлакатимизда амал қилаётган “Конституцияий ҳуқуқ” дарсликларида ҳам “Конституциянинг принциплари”, “Конституцияий принциплар билан бир нарса деб қаралиб, чалкаштириб юборилади. Конституциямизнинг биринчи бўлими “Асосий принциплар” деб номланганлиги учун, унинг ҳар бир боби “Давлат суверенитети”, “Халқ ҳокимиятчилиги”, “Конституция ва қонуннинг устунлиги”, “Ташқи сиёсат” Конституциянинг принциплари сифатида баён қилинади10. Аслида булар конституциявий-ҳуқуқий институтлар бўлиб, улардаги нормалар шу институтларнинг, аниқроғи Конституциявий тузимнинг принципларидир. Шунинг учун “Конституциявий принцип – бу Конституцияда мустаҳкамланган ва Конституциявий-ҳуқуқий институтларнинг принципларидир. Конституция принципи эса Конституцияни характерловчи, моҳияти, вазифаси, юридик табиатини, мақсадини белгиловчи асосий ғоялар ҳисобланиб, улар Конституциянинг ўзида аниқ ёзилган бўлиши шарт эмас. Масалан, “инсонпарварлик” принципини Конституциянинг барча қоидаларида ҳис қилиш мимкин. Конституциянинг асосий принциплари бир-бири билаб боғлиқ, бир-бирини тўлдирувчи давом эттирувчи ғоялардан иборат бўлиб, улар барча демократик давлатлар Конституцияларига хос бўлади ва шунинг учун улар Ўзбекистон Конституцияси учун ҳам хосдир. Шунинг учун Конституциянинг асосий принципларини Ўзбекистон Конституцияси мисолида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Асосий қонунимизнинг принциплари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин. Демократизм принципи. Демократия инсоният тарихида вужудга келган ва унга барча халқлар баб-баравар интиладиган тартиботдир. Демократия узоқ вақт давомида шаклланадиган, ўзида халқларнинг қадриятларини мужассамлаган, кўпчилик учун мос ва қулай тартиб ҳисобланади. Демократизм ана шу тартибни (демократияни), унинг ҳаётда қўлланилиши механизмидир. Демократия деганда халқ ҳокимиятчилиги тушунилсада, унинг мазмуни анча кенг. Демократизм мавжуд бўлганда, халқ суверенитети – халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи амалга ошиши мумкин. Шунинг учун демократизм Ўзбекистон Конституциясининг барча принцип ва қоидаларига сингдирилган ёки бошқача қилиб айтганда демократизм Конституция нормалари орқали қонуний мустаҳкамланилган. Конституция жамиятда фикрлар хилма-хиллиги учун асос бўлади. Конституциямизнинг демократик харатерини, у демократизм ғояларига суянганлигини, Конституциянинг муқаддимасидан ҳам билиш мумкин. Демократизм принципининг мавжудлиги Конституциянинг бошқа принципларини бўлишини белгилаб беради. Инсонпарварлик принципи. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати, манфаати масаласини белгилаш Конституциянинг асосий принципларидан ҳисобланади. Конституциямизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни олий қадрият деб белгиланиши эса, унинг инсонпарварлик характерини кўрсатади. Инсонпарварлик ғояси Конституциядаги асосий ғоя бўлганлиги сабабли, уни Конституция принципи дейиш мумкин. Конституцияда инсоннинг манфаатларини устуворлигини белгиланиши, ҳуқуқ эркинликларни таъминлашда давлатнинг масъулиятининг белгиланганлиги ҳам шу принципнинг таъсиридир. Мамлакатда яшовчи барча фуқаро, миллат ва элатларни тенглигини ўрнатилиши, бирор бир киши имтиёзга эга бўлмаслиги, ёрдамга муҳтож тоифадаги кишиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан алоҳида ҳимоя қилиниши, аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлигининг ўрнатилиши, Конституциянинг инсонпарварлигини кўрсатади. Конституциянинг устунлиги принципи. Бу принцип Конституциянинг олий юридик кучга эга юридик ҳужжат эканлигидан келиб чиқади. Давлат ўз фаолиятини Конституция принциплари ва қоидалари асосида ташкил этади. Шунингдек барча давлат органлари, ташкилот, корхона, муассаса, жамоат бирлашмаси, фуқаролар, мансабдор шахслар Конституция асосида фаолият юритади. Ўзбекистонда амал қиладиган бирорта ҳам номатив ҳужжат Конституцияга зид бўлмасклиги керак, зидлик ҳолатлари вужудга келса Конституция нормалари амал қилади. Конституциянинг устунлиги яна Конституция нормалари бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни яратилиши учун асос бўлишида ҳам кўринади. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling