Координатор: Г. Ахмедова. Тузувчи муаллифлар
Download 0.78 Mb.
|
Ёзги согломлаш кўрилди 28.05.2020
Нашр учун маъсул: Ж.Г. Пак Координатор: Г. Ахмедова. Тузувчи муаллифлар: А. Даукаева, Н.А. Маджитова Д. Мухамедова, Ф. Ташмухамедова, З. Хакимова. Дизайнер: С. Фастовец. Мундарижа1
Сўз боши 4 1.Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш 5 мавсумини ташкил этиш 5 2. Мактабгача таълим ташкилотининг ёзги соғломлаштириш мавсуми учун иш режаси. 6 3. Ёзги мавсумга мўлжалланган тахминий кун тартиби (карантин даврида) 13 4. Ёзги таълимий–тарбиявий режалаштириш 16 1-илова 32 Ёзги соғломлаштириш мавсумида чиниқтириш тадбирларини ташкил этиш 32 "Акваметод"- усули орқали болаларда стресс ҳолатини 35 олдини олиш 35 3-илова. 37 Қум ўйинлари - болаларни ривожлантириш усулларидан бири (Қум терапияси) 37 Сўз бошиЁз ойларида болаларда теварак атрофга бўлган қизиқишларини, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш имкониятларини яратиш билан бирга, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини оширишда яна бир имкон беради. Хозирги кунда коронавирус пандемияси дунёда тарқалиши сабабли карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари жараёнлари масофавий тизимга ўтказилди. Шу сабабли фарзандларимизнинг вақтлари мароқли ўтказиш, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини давом эттириш лозим. Соғломлаштириш даврида педагоглар ва ота-оналарнинг асосий вазифалари фарзандларининг ўсаётган организмнинг мароқли хордиқга, ижодий фаолиятга, харкатга бўлган эхтиёжини қондиришдир. Ёзги соғломлаштириш тадбирларини самарали ўтказилиши мактабгача таълим ташкилотининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир. Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун зарурий шароитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу борада педагоглар томонидан ота-оналарга тавсиялар онлайн тарзда бериб борилади. Режа асосида ташкил этилган чиниқтириш, соғломлаштириш, кўнгилочар тадбирлари болаларни жисмоний ва психик ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда барча педагоглар иштироқ этишлари лозим жумладан: методист, тарбиячи, психолог, дефектолог, мусиқа рахбари, жисмоний тарбия йўриқчиси, иккинчи тилга ўргатувчи ўқитувчиси. Бугунги кунда Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан“Болажон” телеканали ҳамкорлигида онлайн боғча дастури бўйича тайёрланган “Ақлвой” ва “Илк қадам” телекўрсатувлариота-оналарга фойдаланиш имконияти бермоқда, унда малакали ва тажрибали мутахассислар ёрдамида “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида таълимий-тарбиявий жараёнларкўрсатиб берилмоқда.Шу билан бирга мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари томонидан хар куни мавзули режалари бўйича масофавий тарзда машғулотлар уйнлар ва тавсиялар берилмоқда. Бу эса болаларни таълимдан узоқлашмаслик ва ота-оналар билан мулоқатта булишга самара беради. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling