Координатор: Г. Ахмедова. Тузувчи муаллифлар
Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш
Download 0.78 Mb.
|
Ёзги согломлаш кўрилди 28.05.2020
Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштиришмавсумини ташкил этишМактабгача таълим ташкилотида ёзги соғломлаштириш ишлари уч йўналишда ташкил этилади: I. Тарбияланувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш (турли чиниқтириш муолажалари, саломатликни сақлаш технологияларидан фойдаланиш) Эрталабки бадантарбия; Кун тартиби; Уйқудан кейинги бадантарбия; Нафас машқлари; Ҳаво ванналари; Жисмоний машқлар; Томоқни чайиш; Қуёш, сув билан чиниқтириш; Ҳаракатли ўйинлар; Сайр; Ота-оналар билан ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. (карантин даврида ота-оналар билан хамкорлик ишлари биринчи даражага кўтарилди). II. Тўғри овқатлантиришни ташкил этиш (тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар ота-оналарга онлайн тарзда бериб борилиши лозим): Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг тўлақонли ривожланишлари учун овқатлантиришни ўрнатилган меъёрлар асосида тўғри ташкил этмай туриб эришиб бўлмайди. олаларни тўлақонли овқатлантиришни ташкил этишда биринчи навбатда таомлар рационига: гўшт, тухум, сут ва сут маҳсулотлари киритилиши зарур. Овқатлантириш рационида мева ва сабзавотлар асосий ўринни эгаллайди. Ёзги соғломлаштириш мавсуми давомида ҳар куни болаларга шарбатлар, мевалар, витаминлар исбтеъмол қилиниши мақсадга мувофиқдир. Шарбатлар, мевалар, витаминлар таомномага иккинчи нонушта сифатида киритилади. Ш. Режалаштириш(режалаштириш масофавий ишлашга йўналтирилган бўлиши лозим): Ёзги соғломлаштириш мавсумининг режаси қуйидаги тузилмага эга бўлиши мумкин: Ҳуқуқий-меъёрий ва методик таъминот; Соғломлаштирувчи-профилактик ишлар; Таълим-тарбиявий ишлар; Методик ишлар; Раҳбарлик ва назорат; Ота-оналар билан ишлаш; Мазкур тавсиялар педагогларнинг меҳнатини енгиллаштириш, ёзги мавсумни мазмунли ташкил этиш, болаларнинг яхши дам олиши, чиниқишини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling