Корхона даромадлари ҳисоби


СОТИШДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ Ҳ ИСОБИ


Download 105.15 Kb.
bet3/13
Sana27.03.2023
Hajmi105.15 Kb.
#1298604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
2.СОТИШДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ Ҳ ИСОБИ
21-сон БҲМСга мувофиқ сотишдан олинган даромадлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:

  • 9010 “Тайёр маҳ сулотларни сотишдан олинган даромадлар” –бу пассив ва вақтинчалик счётда корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотишдан олган даромадларини ҳисобга олишда фойдаланадилар. Счётнинг кредитида олинган даромад йил мабойнида тўпланиб боради, бунда маҳсулотни сотиш усулига қараб турли счётлар дебетланади. Масалан, маҳ сулот нақд пулга сотилганда 5010 “Касса” счёти, маҳсулот нақдсиз сотилганда эса 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9010 “ Тайёр маҳ сулотларни сотишдан олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” - бу пассив ва вақтинчалик счёт асосан улгуржи ва чакана савдо корхоналарида, шунингдек бошқа тармоқ субъектлари фирма магазинлари орқали сотиб олинган товарларни сотувчи корхоналарда ишлатилади. Счётнинг кредитида товарларни сотишдан олинган даромад йил мабойнида тўпланиб боради, бунда товарларни сотиш усулига қараб 5010 “Касса” счёти, 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9020 “ Товарларни сотишдан олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


  • Download 105.15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling