Корхона даромадлари ҳисоби


“Роялти кўринишидаги даромадлар” 9520


Download 105.15 Kb.
bet8/13
Sana27.03.2023
Hajmi105.15 Kb.
#1298604
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
9510 Роялти кўринишидаги даромадлар”

  • 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар”

  • 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар”

  • 9540 “Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар”

  • 9550 “Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар”

  • 9560 “Қимматли қоғ озларни қайта баҳ олашдан олинган даромадлар”

  • 9590 “ Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар”

    Ушбу пассив ва вақтинчалик счётларнинг кредитида номлари юқорида зикр этилган даромадларнинг турлари ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ акс эттирилади.
    Роялти кўринишидаги даромадлар деганда корхоналарнинг номоддий активларини, масалан компьютерлар учун дастурлар таъминотини, лиценциялар ва бошқаларни ижарага беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган даромадлар тушунилади. Ушбу даромадларни ҳ исобланиши 4850 “Олинадиган роялти” счётининг дебетида ва 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9510- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
    Дивидендлар – бу акцияларга киритилган молиявий инвестициялар учун ҳ исобланган даромад. Ушбу даромадни ҳ исоблашга асос бўлиб акционерлик жамиятининг дивиденднинг ҳ исобланганлиги тўғ рисидаги ёзма хабарномаси ҳ исобланади. Ушбу хабарномада жами ҳ исобланган дивиденд суммаси, ундан ушланган дивиденд солиғ и суммаси ва тўланадиган дивиденд суммаси акс эттирилади. Агар хабарномада дивиденд солиғ ини ушланмаганлиги уқтирилган бўлса, у ҳ олда ушбу солиқни дивиденд олган корхона тўлаши лозим. Ҳ исобланган дидивенд кўринишидаги даромадлар 4840 “ Олинадиган дивидендлар” счётининг дебетида ва 9520 “Дивиденд кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9520- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

    Download 105.15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling