Корхона даромадлари ҳисоби
“Бошқа кечиктирилган даромадлар”
Download 105.15 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”
- 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”
6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар акс эттирилади. Ҳали етказиб берилмаган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушганда 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётининг дебетидан 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар” ва 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади. 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотиб олувчиларда қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва тўланган сумма пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий қисмга ўтказилганда 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади. 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва 7830 “Тўланадиган облигациялар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий қисмга ўтказилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади. 7220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. Download 105.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling