Корхона даромадлари ҳисоби


“ Ўндирилган жарималар, пенялар ва неустойкалар”


Download 105.15 Kb.
bet6/13
Sana27.03.2023
Hajmi105.15 Kb.
#1298604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
9330 “ Ўндирилган жарималар, пенялар ва неустойкалар” -ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида турли хўжалик шартномалари шартларини бузилиши натижасида, шунингдек кўрсатилган зарарларни қопланиши эвазига олинган даромад (фойда) суммаси акс эттирилади. Бунда мос равишда жаримани келиб тушганлиги, ушланганлиги ёки ҳ

исобланганлигини акс эттирувчи счётлар дебетланади, масалан 5010 “Касса”, 5110 “Ҳ исоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 6710 “Ходимлар билан иш ҳ ақи бўйича ҳ исоб-китоблар”, 4860 “Даъволар бўйича келиб тушадиган счётлар” ва бошқа счётлар. Йил якунида 9330- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади

  • 9340 “Ўтган йиллар фойдаси” - бу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида ҳисобот йилда аниқланган ўтган йилларнинг фойдаси акс эттирилади. Бундай фойда бўлиб, масалан, муддатидан олдин ҳисобдан чиқариб юборилган дебиторлик қарзларнинг тикланган ёки келиб тушган суммаси, ортиқча ҳисоблаб юборилган харажатларни камайтирилиши ва бошқалар ҳисобланади. Бунда мос равишда ўтган йиллар фойдасини тикланганлигини кўрсатувчи счётлар дебетланади, масалан 5010 “Касса”, 5110 “Ҳ исоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 4000 “Олинадиган счётлар” ва бошқа счётлар. Йил якунида 9340- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9350 “Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар” – ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида қисқа муддатли ижарадан олинган даромад суммаси 4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти билан корреспонденциялашган ҳ олда акс эттирилади. Йил якунида 9350- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9360 “Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқарилишидан олинган даромадлар” – ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида муддатида (3 йилдан ошиқ муддатда) ўндириб олинмаган қарзларни корхона фойдасига ўтқазишдан олинган даромадлар мос равишда кредиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар (6010,6110, 6710,6720, 6910-

6990 ва бошқалар) билан корреспонденцияланган ҳ олда акс эттирилади. Йил якунида 9360- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling