Корхона даромадлари ҳисоби


Фоизлар кўринишидаги даромадлар


Download 105.15 Kb.
bet9/13
Sana27.03.2023
Hajmi105.15 Kb.
#1298604
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Фоизлар кўринишидаги даромадлар деганда бошқа юридик шахсларга берилган қарзлар ва кредитлар учун ҳ исобланган фоизлар тушунилади. Ушбу фоизларнинг миқдори тузилган шартномалар асосида ҳ исобланади. Фоиз кўринишидаги ҳ исобланган даромадлар 4830 “ Олинадиган фоизлар” счётининг дебетида ва 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9530- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар деганда корхонанинг валюта счётида сақланаётган чет валютаси ва чет эл валютасидаги дебиторлик қарзлар бўйича ҳисобланган ижобий курс фарқлари тушунилади. Ушбу даромад ҳ ар ойнинг охирида 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”,
5220 “Чет элдаги валюта счётлари”, 4000 “Олинадиган счётлар”, 4300 “Таъминотчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳ исоби счётлари” ва бошқа чет эл валютасида ҳ исоби юритилган дебиторлик қарзлар счётлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эълон қилган курслар асосида ҳ исобланади. Ҳисобланган ижобий курс фарқлари юқорида келтирилган счётларнинг дебетида ва 9540 “Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9540- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар деганда мулкни бир йилдан кўп муддатга ижарага беришдан олинган даромадлар тушунилади. Ушбу даромаднинг суммаси тузилган лизинг (ижара) шартномаси асосида ҳ исобланади. Ҳисобланган даромад суммаси 4830 “Олинадиган фоизлар”, 6230 “Бошқа муддати узайтирилган даромадлар” счётларининг дебетида ва 9550 “Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9550- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
Қимматли қоғ озларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар деганда узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар қийматини ошириш натижасида вужудга келган даромадлар тушунилади. Бундай даромадлар қайта баҳ олаш далолатномалари асосида ҳ исобланади. Ҳ исобланган даромад суммаси 0600 “Узоқ муддатли инвестициялар ҳ исоби счётлари”, 5800 “ Қисқа муддатли инвестициялар ҳ исоби счётлари” ининг дебетида ва 9560 “Қимматли қоғ озларни қайта баҳ олашдан олинган даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9560- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
Корхоналарнинг молиявий фаолиятидан олинган даромадларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари бўйича олиб борилади.

Download 105.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling