Корхона даромадлари ҳисоби
“Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”
Download 105.15 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счётида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича корхонанинг кечиктирилган узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотиб олувчи томонидан қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитида, тўланган сумма эса пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ёки узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади.
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти, облигациянинг номинал қиймати эса 6830 “Тўланадиган облигациялар” (қисқа муддатли) ёки 7830 “Тўланадиган облигациялар” (узоқ муддатли) счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади. 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. Download 105.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling