Корхона ма¦сулоти ва хизматига б¤лган талаб ва таклифни тахлили


Download 5.31 Mb.
bet136/293
Sana05.09.2023
Hajmi5.31 Mb.
#1673158
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   293
Bog'liq
11-Молиявий-ва-бошкарув-тахлили-А.Вохобов-2005-дарслик-1

Рахбар
Руководитель _____________________________________


Бош бухгалтер
Главный бухгалтер ______________________________
Баланс маълумотларида ишлаб чиўаришни узлуксиз олиб бориш учун зарур булган ва хисобот тузиш даврига ўиймат шаклидаги мол-мулки хамда уни ўоплашга жалб ўилинган манбалари уз аксини топади. Бу курсаткичлар мол-мулк хажми, таркиби ва кийматини ўай даражадалигини ифодалайди. Шунингдек, мол-мулкнинг молиялаштириш манбалари, яъни узига тегишли манбалар ва четдан ўарзга жалб ўилинган манбалар холати хам пассивда келтирилган. Балансдаги хар бир банд ва булим корхоналарнинг молиявий холатига боЁлиў, шунинг учун хам уни чуўур урганиш лозим.
Актив ўисм - асосий ва айланма маблаЁларнинг холатини курсатиб, молиявий хужалик жараЄнини юритиш вазифасини бажаришда бу мулклардан фойдаланади. Мулк тупланган молиявий хамда давлат ташкилотлари маблаЁи, хусусий шахслар жамЁармаси, хиссадор ва таъсисчиларнинг улуши, банк кредити, чет эллик сармоядорлар ва хакозо маблаЁлар эвазига сотиб олинади. Айрим холларда таъсисчилар асосий восита ва моддий бойликларнинг узини бериши хам мумкин. Асосий ва айланма маблаЁлар ишлаб чиўариш фаолиятини узлуксиз юритишга хизмат ўилади. Уз-узидан бу фаолият давомида узгаради, харакатда булади ва таркиби янада янгиланади.
Баланснинг биринчи булими «Узоў муддатли активлар» деб номланиб, номоддий актив ва асосий воситалар бошланЁич, эскириш ва ўолдиў ўийматда, урнатиладиган асбоб-ускуналар, тугалланмаган капитал ва узоў муддатли ўуйилма таъсисчилар билан хисоб-китоблар ва бошўа оборотдан ташўари булган активлардан иборатдир. Номоддий активлар корхонага даромад келтириш Єки унинг ишлаб чиўаришини юритишга шарт- шароит яратувчи, натурал буюм шаклига эга булган мулкий хуўуўий ўийматлар, патентлар, муаллифлик хуўуўи, савдо маркалари, «Ноу-хау», ердан, сувдан ва бошўа табиий бойликлардан, бино, иншоот ва курилмалардан фойдаланиш хукукларидан иборат булади. Шунингдек, бу бандда хиссадорлик жамияти бошўаруви келишувига мувофиў Низом жамЁармасини ташкил ўилиши учун ажратган номоддий активлари хам акс этади. Номоддий активлар таркибида корхона манфаати учун келгусида ишлатилиши мулжалланган илЁор технологиядан фойдаланиш хуўуўи, уларни олиб келиш ва ишлатишга тайЄрлаш харажатлари ўушилган холда акс этади. Бу холат ўушма корхоналардаги Узбекистон Республикасининг резиденти булган юридик шахс билан хорижий сармоядорлар хамкорлиги туфайли купрок вужудга келади.
Ишлаб чиўариш ва хизмат бинолари, иншоотлар ва ускуналардан фойдаланиш харажатлари ижара хаўи суммасига тенг булади. Умуман номоддий активлар бошланЁич бахода курсатилади, хизмат муддатига ўараб унинг эскириши хисобланади ва баланс жамланганда ўолдиў баходаги сумма ўушилади. «Асосий воситалар» бандида баланс тузилган ваўтгача булган 0100 счЄтлари ўолдиЁи курсатилади. Бу хисобнинг бетида йил давомида кирим ўилинган. Кредитига эса йил давомида чиўиб кетганлари акс эттирилади. Асосий воситалар буйича эскириш хисобланади, буни аниўлаш мураккаб. Шунинг учун тулиў тиклаш учун хисобланган амортизация суммасига эскириш тенг деб шартли ўабул ўилинади. Амортизацияни хисоблаш махсус меъЄрлар асосида (бошланЁич Єки тиклаш бахосига нисбатан фоиз хисобида) аниўланади. МеъЄрлар хар бир асосий восита турлари буйича дифференциялашган, лекин амортизацияни хисоблашда асосий воситаларнинг хизмат муддати тугагунча, бошланЁич Єки ўолдиў ўийматини эскириш сифатида янги яратилаЄтган ўийматга утказиши лозим. Ґисоблашнинг тезлашган меъЄрини ўуллаш мумкин, фаўат бу тартиб фаол ўатнашувчи (машина, ускуна ва транспорт) воситаларга таалуўлидир.
Асосий воситаларнинг эскириши 0200 счªтларида хисоблангач, шунга ўараб амортизациялашган Єки ўолдиў баходаги асосий воситалар хажми аниўланади, яъни бошланЁич баходан (0100 счªт) эскириш сумма (0200 счªт) айириб топилади. Шу бандда узоў муддатга ижара олинган, ишлатилиши Єки концервацияда турганлигидан ўатъий назар балансидаги асосий воситалар ўиймати акс этади. Баланснинг ўолган ўисмида капитал ўуйилмалар, шуъба корхоналардаги акциялар, шуъба корхоналарга берилган ўарзлар, уюшма корхоналардаги акциялар, уюшма корхоналарига берилган ўарзлар, узоў муддатли инвестициялар ва бошўа активлар курсатилади. Бу хужалик Єки пудрат усулида бажарилаЄтган тугалланмаган капитал ўурилиш асосий пода тузиш харажатлар, моддий бойликлар ўидириш ишлари учун сарфлар ва шу маўсадларга ажратиладиган маблаЁларни курсатади. Капитал харажатларни корхона уз маблаЁи Єки узоў муддатли кредит эвазига бажариши мумкин.
«Узоў муддатли инвестициялар» бандида хамкорликда ишлашга келишганларнинг корхона устав фондига ўушган хиссаси Єки берган ўарзи, бир йилдан ортиў муддатга ўийматли ўоЁоз учун ўуйган маблаЁи курсатилади. Ўийматли ўоЁозлар мулк эгасининг хуўуўини акс эттириб, маълум даражадаги ўушимча фойданинг фоизи даромад келтиради. Бундай ўоЁозлар бошўа корхоналарнинг акция ва облигациялари, давлат томонидан чиўарилган ички займдир, банкдан сотиб олинган узоў муддатли жамЁармали сертификатлардир. Бу банд учун суммани 0600 «Узоў муддатли инвестициялар» счªтлари ўолдиЁидан олинади.
Баланс активининг II булими “Жорий активлар” деб номланиб, асосий уринни «Товар-моддий захиралар» банди эгаллайди. Чунки, бу бандда корхона ишлаб чиўаришни юритишга зарур булган буюмлар жамланади. Унда хом ашЄ ва материаллар, сотиб олинган ярим тайЄр махсулотлар ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва деталлар, уруЁ, ем-хашак, ЄўилЁи, идишлар ва идишбоп материаллар, эхтиЄт ўисмлар, ўайта ишлаш учун четга берилган материалларнинг хаўиўий таннархи (сотиб олиш ва олиб келиш билан боЁлиў харажатлар) курсатилади. Ушбу булимнинг янги хусусияти шундаки, арзон бахоли ва тез эскирувчан буюмлар бошланЁич, эскириш ва ўолдиў бахоларда келтирилади хамда баланс жамланганда фаўат ўолдиў баходаги, яъни яроўли ўиймати ўушилади.
Пул маблаЁлари, валюта маблаЁлар, Ёазнадаги пуллар, ўисўа муддатли ўуйилмалар бандларида материал шаклида булмаган бойликлар акс эттирилади. Бу маблаЁларнинг хажми корхонанинг ихтисослашганлиги, бозор муносабатларида таъминотнинг ташкиллаштирилиши ва бошўа купгина сабабларга боЁлиў. Масалан, саноатда пул салмоЁи юўори булса, савдо ташкилотларида эса дебиторлар билан хисоб-китоблар куп булиши мумкин, чунки бу товарларни сотишга бориб ўадалади. Энг аввало дебиторлар билан хисоб–китоблар курсатилади, чунки хозирги шароитда бу масалани тахлил ўилиб туриш зарурдир. Дебиторлар бошўа юридик (корхона, ташкилот ва муассаса) ва жисмоний шахслар тулаши лозим булган ўарздорларидир. Ўарздорларни шартли икки гурухга ажратиш мумкин: одатдаги ва асосланмаган. Одатдаги ўарзларга ишлаб чиўариш, товарлар сотиш ва хизмат курсатишга аввалдан ўарз бериш, даъво ўилиш ва шу каби муносабатлар туфайли юзага келган, аммо тулаш муддати хали етмаганлари киради. Асосланмаган ўарзлар фаолият давомидаги камчиликлар, товар ва моддий бойликларнинг камомади, уЁрилик ва хар хил йуўолишлар хисобига пайдо булади. Бу холат доимо назоратда булиб, мунтазам тахлил этиб боришни талаб ўилади. Умуман, дебитор ўарзларнинг мавжудлиги молиявий ахволга салбий таъсир курсатади. Шу боис товар, бажарилган иш ва курсатилган хизматлар учун олинган векселлар буйича, шуъба корхоналари, бюджет, ходимлар ва бошўа дебиторлар билан булган муносабатлар хусусида баланс тузилган даврдаги холат курсатилади. II булим активида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар ва ўиска муддатли молиявий ўуйилмалар хам келтирилади.
МаблаЁларни урганишда пул маблаЁларини тахлили алохида уринни эгаллайди. Бундай маблаЁлар хисоб–китоб, валюта счЄти ва Ёазнадаги пуллар тушунилади. Мазкур маблаЁлар тулов мажбуриятларини бажарилишида бирламчи восита булиб хизмат килади. Айниўса, хисоб-китоб ва валюта счЄтидаги маблаЁлар махсулот етказиб берувчилар, пудратчилар, ишчи–хизматчилар, бюджет, банк, суЁурта ва бошўалар билан буладиган алоўа манбаидир. Шу туфайли бу масала алохида урганилиши лозим. Шу ерда утган ва жорий йилдаги курилган зарарлар хам акс эттирилиши керак.
Корхона мулки ва маблаЁларнинг келиб чиўиш манбалари баланснинг пассивида курсатилади. Булар узига ўарашли ва четдан жалб ўилинган манбаларга ажратилади. Жалб ўилинган манбаларга банк кредитлари ва кредиторлик ўарзлари киради.
Пассив хам худди актив ўисм каби иккита булимдан иборат. Яъни баланс пассивининг биринчи булими “£з мабла¨лари манбалари” деб номланиб, бунда устав капитали, ўушилган капитал, резерв капитал, таўсимланмаган фойда Єки ўопланмаган зарар, маўсадли тушум ва фондлар келгуси давр сарфлари ва туловлари учун резервлар, келгуси давр даромадлари акс эттирилади. Пассивнинг «Устав капитали» бандида хужалик фаолиятини юритиш учун ажратилган маблаЁлари курсатилади. Ґиссадорлик жамиятларида эса хар бир ўатнашчининг ўушган хиссаси устав фондида курсатилади. Дивидент сифатида таўсимланадиган соф фойда хажми хам ўушилган хиссага ўараб аниўланади. Демак, устав фонди бозор иўтисоди шароитида юридик шахс сифатида корхонанинг узига тегишли маблаЁи ва акционерларнинг ўушган хиссасидан иборат булади. Ґар бир ўатнашчи шахсий хиссасига ўараб корхонанинг хужалик ва молиявий фаолиятига аралашади. Ґамкорликдаги, хиссадорлик, ўушма ва кичик корхоналарнинг низом жамЁармаси хажми ўатнашчилар ўушган бадаллар миўдорига боЁлиў булади.
Ўушилган капитал, резерв капитал бандларида корхонанинг бойликларини ўайта бахоланишидан, олган фойдасидан ташкил этилган резервлардан, ўушимча акциялар чиўариш натижаларидан купайган хусусий манбалар курсатилади.
Пассив I булимига таўсимланмаган фойда (ўопланмаган зарар) хам киритилади. Бу банднинг суммаси корхонани олган фойдаси миўдорига ва унинг таўсимланишига боЁлиўдир. Корхона уз олдидаги фойдадан тулаши лозим булган мажбуриятларини бажариб булгандан сунг, ўолган ўолдиў келгусида резерв сифатида фойдаланилишини кузланиб ўолдирилади. Таўсимланмаган фойда банди утган йиллардаги фойдадан ўолган суммаларни хам ифодалайди. Балансда корхонанинг уз маблаЁлари манбаи ўанча куп улушни эгалласа, шунчалик молиявий ахвол ишончли булади.
Баланс пассивининг иккинчи булими «Мажбуриятлар» деб номланиб, унда корхонанинг узок муддатли ва жорий мажбуриятлари акс эттирилади. Узок муддатли мажбуриятларга узоў муддатли банк кредитлари ва узоў муддатли ўарзлар ва шу каби узок муддатли мажбуриятлар киритилади. Банк кредитлари ишлаб чиўаришни техник жихозлаш, асосий воситалар сотиб олиш ва куриш, асосий пода ташкил ўилиш ва бошўа купгина истиўболли лойихаларни маблаЁ билан таъминлаш маўсадида олиниши мумкин. Ўарзлар бандида эса бошўа корхоналардан (банкдан ташўари) олинган ўарз суммалари курсатилади. Бу бандларни тулдириш учун зарур маълумотлар «Банкларнинг узоў муддатли кредитлари» ва «Узоў муддатли ўарзлар» счЄтлар ўолдиЁидан олинади.
II булим пассивини урганиш хам катта ахамиятга эга. Баланс пассивининг иккинчи булими “Мажбуриятлар» деб номланиб, бу булимда ўисўа муддатли банк кредитлари ва ўарзларини, корхона ишчи-хизматчилари учун банк кредитлари, товарлар, бажарилган ишлар, хизматлар учун, берилган векселлар, мехнатга хаў тулаш буйича, ижтимоий химоялаш, суЁурта, таъминот, мулкий ва шахсий суЁурта, бюджет билан, ундан ташўари туловлар, шуъба корхоналари ва бошўалар билан буладиган хисоб-китоблар курсатилади. Булардан ташўари харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар, кузда тутилган даромадлар, харажатлар ва туловлар захираси, даргумон ўарзлар буйича захиралар ва бошўа ўисўа муддатли пассивлар хам ушбу булимда акс эттирилади. Шу булим пассивида жуда куп бухгалтерия хисобининг счªтларининг кредит ўолдиЁи келтирилади. Корхона балансини урганишда асосий эътибор йил бошида утган даврда мулк ва маблаЁларнинг ўанчалик узгарганлиги хамда активдаги хар бир банд пассивдаги манбалар билан ўанчалик таъминлаганлигига ўаратилади.



Download 5.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling