Коррупцияга қарши курашиш тўҒрисида
Download 183.93 Kb. Pdf ko'rish
|
ЎРҚ-419-сон 03.01.2017. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида
соҳасидаги ваколатлари
(13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484- сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўз ваколатлари доирасида: (13-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон) коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; Олдинги таҳрирга қаранг. жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар, иқтисодий ва коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни ва суриштирувни амалга оширади; (13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг эҳтимол тутилган йўллари ва механизмларини аниқлаш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мониторингини ташкил этади ҳамда ўтказади; жиноий таъқиб этишни ташкил қилиш ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини кўриш учун тегишли давлат органларини коррупцияга оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683- сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375- сон) Download 183.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling