Коррупцияга қарши курашиш тўҒрисида


-модда. Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини


Download 183.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/21
Sana28.01.2023
Hajmi183.93 Kb.
#1136910
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ЎРҚ-419-сон 03.01.2017. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида

23-модда. Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини
олишга доир чора-тадбирлар
Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир
чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг
шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш;
адолатли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан
фойдаланилишини таъминлаш;
ички назоратнинг самарали тизимини, шунингдек давлат харидларини ўтказиш
натижалари юзасидан шикоят қилиш ва низолашишнинг самарали тартиб-таомилини
яратиш;
давлат электрон савдоларининг самарали ишлашини таъминлаш.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини
олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон)
24-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга
қарши экспертизаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши
экспертизаси:
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган,
коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга;


коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган лойиҳани
қабул қилиш оқибатларини умумий баҳолашга;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш жараёнида коррупция хусусиятига эга
хавфларнинг юзага келиши эҳтимолини прогноз қилишга;
коррупцияга сабаб бўлган, аниқланган омилларни бартараф этишга қаратилган
тавсияларни ишлаб чиқишга ва чоралар кўришга йўналтирилган жараёндан иборат бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши
экспертизаси қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сонли
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 
буйруғи
 (рўйхат рақами 3287, 24.02.2021
й.).

Download 183.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling