Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


Download 489.05 Kb.
bet18/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

Маълумот учун:


ISO 19600:2014 «Compliance management systems Guidelines» standartini (компанияларда коррупцияга қарши ички комплаенс-назорат тизимини жорий қилиш учун қўлланма)

ISO 37001:2016 «Anti Briberi Management System» (коррупцияга қарши комплаенснинг барча асосий элементларини қамраб олган ва назорат тизимини ташкилот фаолиятига интегратсиялашувига оид батафсил кўрсатмаларни назарда тутган ҳужжат)





Натижада, бугунда коррупцияга қарши ички комплаенс-назорат тизими АҚШ ва бошқа юз элликдан ортиқ давлатлар компания ва корпоратсияларининг ажралмас қисмига айланди.


Миллий миқёсда коррупцияга қарши ички комплаенс-назорат тизимининг жорий этилиши, унинг айрим элементларини иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларининг (тижорат банкларида, акциядорлик жамиятларида, қурилиш соҳасида, нефт-газ тармоғидаги барча корхоналарда) меъёрий ҳужжатларига жорий этишдан бошланди.
Ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-июндаги ПФ-6013-сон “Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан 2020-2021-йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”)ни босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўриш белгиланди.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва бошқа тузилмаларида дунёда тан олинган самарали ва универсал бўлган коррупцияга қарши ички (комплаенс) назорат тизими жорий этилди.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ (КОМПЛАЕНС) ТИЗИМИНИНГ МАҚСАДИ ВА АҲАМИЯТИ
Мазкур тизимнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қўйидагилар ҳисобланади:

  • ташкилотда коррупцияга қарши курашиш бўйича ИСО37001:2016 халқаро стандарти талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни жорий этиш;

  • ташкилотда коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

  • жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

  • коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш;

  • коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.


Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling