Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ


Download 489.05 Kb.
bet20/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимининг мақсадларига эришишнинг самараси, мазкур тизимнинг элементларига боғлиқдир.
Коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементларини қуйидагилар ташкил этади:
а) “Коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар”;
б) “Коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш”;
в) “Коррупцияга қарши курашиш учун масъул”;
г) “Ташкилотнинг коррупцияга қарши сиёсати тўғрисида ходимлар ва учинчи шахсларнинг хабардорлигини таъминлаш”;
д) “Мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик”;
з) “Жавобгарлик”.
Мазкур тизимнинг биринчи элементини ташкил этувчи, “Коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар”, яъни ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини қуйидагилар ташкил этади:
1) “Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати” (кейинги ўринларда – Сиёсат деб юритилади);
2) “Ташкилот ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”;
3) “Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низоми”.
Коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш” элементи, “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти”га асосан амалга оширилади.
Ҳусусан мазкур услубиётга кўра, таҳлил қилиш йўли билан коррупциявий хавф-хатарга энг кўп дуч келадиган ташкилот ходимларининг функсиялари ва лавозимлар аниқланади ва бундай хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича профилактика чоралари ишлаб чиқилади.
Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарлар дастлабки, ҳар йили ва мантазам баҳоланиши мумкин.
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишчи гуруҳи таркиби Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш чоралари “Ташкилотнинг коррупциявий хавф-хатарларининг идоравий харитаси”га киритилади.
Аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш чоралар, тадбирлар ва тартиб-таомиллар ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур/режаси/йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади.
Коррупциявий хавф-хатаарларни минималлаштирувчи чоралар, тадбирлар ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиб, ташкилот ходимлари учун қатъий ва аниқ, фуқаролик жамияти учун шаффофлиги таъминланган ҳолда қўлланиши лозим.
Навбатдаги коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементини, “Коррупцияга қарши курашиш учун масъул“ ташкил этади. Коррупцияга қарши кураш, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг марказий аппаратида алоҳида таркибий тузилма – коррупцияга қарши курашиш бўлими, ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва бошқа тузилмаларида эса коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи (кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинма ходими) зиммасига юклатилади.
Мазкур коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинмалар ўз фаолиятини, “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолияти тўғрисидаги низом”га мувофиқ амалга оширадилар.
Шу билан бирга, ташкилилотда коррупцияга қарши ички назорат тизимини самарали жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга қарши Сиёсатни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича вазифаларни бажариш мақсадида “Ҳалоллик офицери” лавозими жорий этилган.
Ташкилотнинг коррупцияга қарши сиёсати тўғрисида ходимлар ва учинчи шахсларнинг хабардорлигини таъминлаш“ коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементи сифатида, жамиятнинг ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида хабардорлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш қонун ҳужжатлари, тамойиллари ва талаблари ҳақида ташкилот ходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилиш ва тушунтиришга қаратилган тадбирлар мажмуидир.
Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисида жамиятни ахборотлаштириш, бундай маълумотларни Интернет тармоғидаги расмий веб сайтларга жойлаштириш орқали амалга оширилади.
Ташкилот ходимларинг (йилига камида бир марта) коррупцияга қарши курашиш масалаларида хабардор қилиш “Ходимлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш юзасидан услубий кўрсатмалар” асосида амалга оширилади.
Коррупцияга қарши курашиш тизимининг кейинги асосий элементига “Мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик“ тартиби киради. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради.
Ташкилотда назорат орқали, жумладан, ташкилот ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилиниши, коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилганлиги аниқланади.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар натижалари ҳамда тизимнинг амал қилиши тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисоботида ўз аксини топади. Ҳисобот чораклик, йиллик даврлар бўйича ва заруратга кўра тузилади.
Коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ва коррупцияга қарши тадбирларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш тартиби “Ташкилот, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти” билан белгиланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сонли қарорига асосан давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш белгиланди.
Қарорда таъкидланганидек, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш қуйидаги бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади:

Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling