Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


Download 489.05 Kb.
bet19/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

Коррупцияга қарши курашиш мақсадларига, асосан қўйидагилар орқали эришилади:
- ташкилот ходимлари фаолиятини коррупцияга қарши курашишга оид халқаро стандартларга, миллий қонунчиликка ва ички идоравий мейёрларга мувофиқлигини назорат қилиш;
- ташкилот ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун ўқитишлар ташкил этиш;
- содир этилиши эҳтимоли бор коррупциявий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- коррупциявий хатти-ҳаракатларни олдини олишга қаратилган (профилактик) чораларини қўллаш.
Хусусан, бундай профилактик чоралар деганда, ташкилотда аниқланган эхтимоли ва хавфи бор коррупциявий соҳа ва муносабатларни тартибга солувчи чора-тадбирлар тушунилади.
Ташкилотда коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимини жорий этиш натижасида:

  • ташкилотда ҳамда уларнинг ходимлари фаолиятининг умумеътироф этилган коррупцияга қарши курашишга оид халқаро стандартлар ва тавсиялар, миллий қонунчилик ва ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги таъминланади;

  • коррупциявий хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга эришилади;

  • ташкилотнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятнинг очиқлиги ҳамда шаффофлиги таъминланади;

  • ташкилот ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик ҳолатларига барҳам берилади;

  • ходимлар томонидан касбий одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай коррупциявий ҳолатлар, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш масалалари тартибга солинади;

  • давлат харидлари соҳасида харид қилиш тартиб-таомилларига қатъий риоя этилиши таъминланади;

  • ташкилот фаолиятини турли санкциялар ва бошқа таъсирлардан тизимли ҳимоя қилишнинг комплекс механизмини яратиш ҳамда фаолият имиджини (обруси) сақлаш таъминланади.




Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling