Костюм – юбка лойихалаш учун керакли ўлчамлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana13.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1355765
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
yarim jun gazlamadan ayollar klassik kostyumining yangi modeli konstruksiyasi va texnologik ishlov berish ketma-ketligini ishlab chiqish hamda mavzuga oid omk yaratish

 
 
 
 
 
 
 
 
Метрология ўлчаш билан боғлиқ ҳолда, бир қанча муаммоларни 
қамраб олади. 
Қадимги юнон тилидан таржима қилганда «метро»- ўлчов, 
«логос»- нутқ, сўз, ўрганиш ѐки фан деган маънони англатади. Яъни 
метрология ўлчовни ўрганиш демакдир. 
Метрология бу ўлчашлар, зарур бўлган аниқлиқни
 олиш 
усуллари ва уларни умумлаштириш ҳақидаги фандир
 
Ўлчашга бўлган талаб қадим замонларда пайдо бўлган. Олдинги 
асрлардан бизнинг асримизгача етиб келган ўлчов бирлиги қимматбаҳо тош 
– карат, қадимги тил билан айтганда «нухат» деган маънони англатади
аптека тарозилари бирлиги-гран, бу лотин, француз ва инглиз тилларида 
«буғдой» деган маънони билдиради. 
Кўпгина ўлчовлар антропометрик келиб чиқишига, ѐки инсоннинг 
маълум меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлади. Масалан: «қарич» бу
очилган бош ва кичкина бармоқлар оралиғидаги масофани, «тирсак» 
тирсакдан ўрта бармоқнинг охирги қисмигача бўлган масофани билдиради.


3-илова 
 
4-илова 
5-илова 
 
 
 
 
6-илова 
Қадимги келиб чиқишларга кўра табиий ўлчовлар ҳам 
бўлади. Шулардан вақт ўлчов бирлиги бўлиб, маҳаллий 
тарқалишга эга эканлиги аниқланган. Қадимги Вавилонда 
антропометрик кузатишлар асосида йил, ой, соат 
аниқланди. Ер ўз ўқи атрофида айланишига асосан ўрта 
даврининг 1/86400 қисмига кўра «секунда» номини олди. 
Шулар қаторида инсонлар қиймат тушунчаси деб 
номланган модда ўлчови ва ўлчов бирлиги ҳақида 
тушунчага эга бўлишди. Вавилонда II асрда вақт «Мина»да 
ўлчанган. 500 гр сувнинг сув соатларидан оқиб ўтадиган 
вақти минага тенглаштирилган.
Кейинчалик мина қисқариб биз учун таниш бўлган 
минутага айланди.Вақт ўтиши билан сувли соатлар қумли 
соатларга кейинчалик эса янада мураккаброқ маятникли 
механизмларга алмаштирилди. 
Миср эўромлари қўрилган ҳарсанг тошлар бир хил 
ўлчамда эканлиги, қадим-қадимда ҳам одамлар стандарт 
ўлчамларга эҳтиѐж сезганликларидан далолат беради. 
Қадимги иморатлар қурилган ғиштлар ўлчамлари ҳам бир 
хиллиги маълум бир ўлчовлар мавжудлигини кўрсатади. 
Узбекистонда қуйидагича оғирлик ўлчовлари: қадоқ 
(400г), чакса (6кг), пуд (16кг), ботмон (10 пуд), даҳсар 
(11 пуд); узунлик ўлчамлари: ўнлик (бармоқ қалинлиги-2 
смгача), қарич (очилган қўл бармоқларининг бош 
бармоғидан жимилдоқгача бўлган масофа- 23см) кабилар 
мавжуд бўлган

Қадимги Японияда ўзига хос стандарт мавжуд 
бўлган, у-циновка (татами)- бўйра. Уларнинг 
ўлчамлари энг бўйи баланд японнинг ўлчамларига мос 
келади: хона - уч татами, уй йигирма татамили. 
Татамини вертикал қўйганда эшикнинг ўлчамлари 
келиб чиқади




Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling