Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 1-мавзу: таълим соҳасига оид қонун, Қонуности ҳужжатлари ва уларнинг мазмуни


Таълим соҳасига оид қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet5/14
Sana13.05.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1457981
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Кредит-модул № 1 (3)

Таълим соҳасига оид қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмуни.

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси барча муносабатларнинг ҳуқуқий асоси бўлганидек, Ўзбекистонда таълимни, хусусан олий таълимни юридик тартибга солишнинг ҳам асосий норматив ҳужжати саналади.
  • 41-модда.

    Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

    42-модда.

    Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Ҳозирги кунда таълимни давлат томонидан назорат қилувчи органларга қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги,Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)
  • Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни 2020 йил 23 сентябрь куни қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

    Ҳужжат 1997 йилдан буён амал қилиб келаётган эскирган “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларни алмаштиради.

Ҳар кимга (чет эл фуқароларига халқаро шартномага мувофиқ) билим олишда тенг ҳуқуқлар, ушбулардан қатъи назар, кафолатланади:

  • жинси,
  • тили,
  • ёши,
  • ирқий мансублиги,
  • миллий мансублиги,
  • эътиқоди,
  • динга муносабати,
  • ижтимоий келиб чиқиши,
  • хизмат тури,
  • ижтимоий мавқеи,
  • турар жойи,
  • ЎзР ҳудудида қанча вақт яшаётганлиги.

Янги қонуннинг асосий фарқлари ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак:

  • биринчидан, таълим олиш шаклларининг таснифи кенгайтирилди;
  • иккинчидан, Вазирлар Маҳкамаси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, шунингдек соҳа вазирликлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари тафсилотлари билан аниқлаштирилди;
  • учинчидан, таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг ҳуқуқий мақомига кўпроқ этибор қаратилди;
  • тўртинчидан, давлат таълим стандартлари ва талаблари, ўқув жараёнига ўқув режалари ва дастурларини, таълим соҳасига экспериментал ва инновацион фаолият таълимни жорий этиш билан боғлиқ масалалар тартибга солинган. Ўқишга қабул қилиш, жумладан мақсадли қабул қилиш механизми баён этилди;
  • бешинчидан, давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш дастаклари регламентланди.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling