Кўринадики, 1-гапда


Download 172.12 Kb.
bet2/10
Sana15.06.2023
Hajmi172.12 Kb.
#1481680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
QO\'SHMA GAP MAJMUA

Қўшма гаплар таснифи

Лисоний бирликлар серқирра моҳиятли бўлганлиги боис камида иккита парадигмага киради. Шу боисдан бирор бутунликка кирувчи лисоний бирликларни камида икки томондан таснифлаш мумкин бўлади.


Қўшма гап ҳам лисоний бирлик сифатида мураккаб табиатли бўлиб, бу мураккаблик унинг лисоний сатҳда тутган ўрни, таркибидаги содда гапларнинг грамматик шакли ва боғловчи воситалари ҳамда мазмуний муносабатларининг ранг-баранглиги билан белгиланади. Шунингдек, қўшма гап турларини хилма-хил асосларда турлича таснифлаш мумкин бўлади. Тасниф асосларининг аниқлиги ва таснифнинг изчил амалга оширилиши масала моҳиятини ойдинлаштиришда муҳим омиллардан биридир.
Қўшма гапларнинг маъновий ва структур синтаксис нуқтаи назаридан таснифи кўп ҳолларда ўзаро фарқланади.
Анъанавий синтаксис қўшма гаплар таснифида кўп ҳолларда уларнинг нутқий белги-хусусиятларига, зоҳирий аломатларига таянади. Структурал синтаксис таснифи эса қўшма гапларнинг лисоний моҳиятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Қўшма гаплар, аввало, содда ва уюшган гаплардан ўз қурилиш усулларнинг бошқачалиги билан фарқланади. Демак, умумий лисоний моҳият сифатида гаплар қурилиш қолипларига кўра дастлабки таснифда учга бўлинади. (Таснифда гапларнинг энг кичик қурилиши қолипларига таянамиз.)
ГАП

[WPm] [((S-W)(S-W))Pm] [WPm Қ WPm]


содда гап уюшган гап қўшма гап


Бунда, айтилганидек, содда ва қўшма гаплар таснифнинг чекка ва уюшган гаплар оралиқ вазиятини эгаллайди.


Қўшма гаплар ҳам ўз навбатида қолипларнинг тур ва кўринишларига эга бўлади.
[WPm V WPm] умумий қолипининг юзага чиқиш турларини, умумий қолип билан нутқий кўриниш орасидаги турли босқичдаги оралиқ қолипларни аниқлаш меъёрлари, белги ва мезонларни муайянлаштирмоқ лозим бўлади.
Маълумки, қўшма гапнинг тур ва кўринишларини ўрганишда содда гапнинг энг кичик қолипи асос қилиб олинган. Содда гапнинг энг кичик қолипи [WPm] дан иборат бўлса, мантиқан қўшма гапнинг қурилиш қолипи {W1Pm1 R W2Pm2 R W3Pm3 . n}дир.
Қўшма гапнинг лисоний қолипи [W1Pm1 R W2Pm2 R W3Pm3Қ.n]эканлигини назарда тутган ҳолда қўшма гапнинг энг кичик қолипи учун [WPmҚWPm] рамзидан фойдаланилади.
Қўшма гапнинг воқеланиш усулларини белгилашда уч кўрсаткичга таянилади.

  1. [WPm] ларнинг эгаси [Е] бор-йўқлигига, бир хил ёки бошқа хил эканлигига.

  2. [WPm]лар таркибидаги [W]нинг хусусиятларига (W ларнинг бир хил ёки бошқа-бошқа бўлиш, бир хил ёки ҳар хил cўз туркумлари билан ифодаланиши, турланишига кўра.

  3. [WPm] таркибидаги [Pm] ларнинг бир хил ёки қисман бир хил эканлигига кўра.

[WPm R WPm] қолипининг нутқий муайян гапларгача бўлинишларини бундан бошқа ўлчовлар асосида ҳам бериш мумкин. Масалан, иккита [WPm] нинг боғланиш усуллари ва йўллари, [WPm R WPm] умумий қолипининг турли хил кўринишларида таркибий қисмларининг боғланиш хусусиятлари ва уларни боғловчи воситалар, қўшма гап таркибига кираётган ҳар бир [WPm] да тўлиқ ўхшаш, қисман ўхшаш, яқин ва зич аъзоларнинг бўлиш-бўлмаслиги, биринчи [WPm] таркибида иккинчи [WPm] га ишора қилувчи воситанинг бор-йўқлиги, [WPm] лар таркибида нисбий, бир-бирини тақозо қилувчи унсурларнинг бор-йўқлиги кабилар шулар жумласидандир.

Download 172.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling