Кўринадики, 1-гапда
Қўшма гап таркибий қисмларининг ифода мақсадига кўра турлари
Download 172.12 Kb.
|
QO\'SHMA GAP MAJMUA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Қўшма гап таркибий қисмларининг ирреалликка муносабатига кўра таснифи
5. Қўшма гап таркибий қисмларининг ифода мақсадига кўра турлари
Қўшма гапнинг ўзи яхлитликда ифода мақсадига кўра дарак, сўроқ, буйруқ маъноларини ифодалайди. 1. Бордик, кўрдик. 2. Бордими, кўрдими? 3. Борсин, кўрсин! Қўшма гап таркибидаги содда гапларнинг ўзи ҳам ифода мақсадига кўра дарак, сўроқ, буйруқ маъноларига эга бўлиши мумкин. Бу қуйидаги турларни беради: дарак гап Қ дарак гап. Бордик, кўрдик. дарак гап Қ сўроқ гап. Бордик, кўрдингми? дарак гап Қ буйруқ гап. Борамиз, сен ҳам кел. сўроқ гап Қ сўроқ гап. Кеча бордингми, уни кўрдингми? сўроқ гапҚдарак гап. Борасанми, у келди сўроқ гапҚбуйруқ гап. Келдингми, кир! буйруқ гапҚбуйруқ гап. Бор, кўр! буйруқ гапҚсўроқ гап. Унга айт, борасанми? буйруқ гапҚдарак гап. Келсин, унга айтамиз 6. Қўшма гап таркибий қисмларининг ирреалликка муносабатига кўра таснифи. Нутқимиздаги қўшма гаплар таркибий қисмлари кесимлари шаклларининг эркинлиги ёки ўзаро мутаносиблиги, боғлиқлиги жиҳатидан тасниф этилиши мумкин. Бу белгига кўра қўшма гаплар икки турга ажратилади. Биринчи жуда катта гуруҳни [W Pm, W Pm] ЛСҚ ҳосилалари ташкил этади. Бундай гапларда қўшма гап таркибий қисмлари кесимлари ранг–баранг кўриниш ва шаклларда бўлади. Чунончи, хабар майлиҚхабар майли (Ёзибди, келади ёки У келди, биз ёзамиз) Хабар майли Қ буйруқ майли (Ёзибди, борайлик) буйруқ майли Қ буйруқ майли (Боринг, кўришсин) буйруқ майли Қ хабар майли (Келинг, борамиз) Бу бўлинишда иккинчи гуруҳни [W Pm W Pm], [W Pm W Pm] ЛСҚ ҳосилалари – тобе ва мутаносиб таркибли қушма гаплар ташкил қилади. Бу турдаги қўшма гапларда тобе таркиб (одатда қўшма гапнинг биринчи гапи) кесими номустақил кесим шаклида бўлади. Бунда ўзига ҳос қонуният мавжуд. Тобе гапнинг кесими ирреал (яъни келаси замондаги ҳали содир бўлмаган, содир бўладиган) ҳаракат ҳолатини атаб келса, иккинчи гап кесими ҳам шундай маънога эга бўлади ва, одатда, ҳозирги – ҳозирги-келаси, келаси замон ёки буйруқ майли шаклларида бўлади. Масалан, Келса, боради. Бу ҳолатда қўшма гап таркибий қисмлари кесими ўзаро мувофиқлашади. Агар иккинчи гап кесими ўтган замон шаклларидан бирида бўлса, кучли каннотация воқеланади: Келса, иш битди! ёки Сўраб қолса, тамом деяверинг! Бунда қўшма гап кесимлари ўтган замон шаклларида келганда, тўсиқсизлик (ирреаллик) маъноси воқеланади: Келсайди, кўрардик ёки Укам бўлсангиз эди, бахтиёр бўлардик. 7. Қўшма гап қисмларининг ихтисослашган махсус шакллар билан ифодаланишига кўра турлари. Бу таснифда гаплар икки турга бўлинади: гапнинг эгаси билан кела оладмган гаплар [2WPm] ва гапнинг эгасининг бўлишига йўл қўймайдиган [1WPm] гаплар. [2WPm] ларнинг ҳосилалари икки таркибли гапларни, [1WPm] гапларнинг ҳосилалари бир таркибли гапларни беради. Ҳар икки қисми икки таркибли гаплар [2WPm R 2WPm]: Тур чиқиб сўраш (А.Қодирий); 2) Бу ўртада қандай ташвишларга тушмадим, сўрасанг (А.Қодирий); 3) Севаман, ўпаман, кутаман («Тошкент оқшоми»). Ҳар икки қисм бир таркибли бўлади; 1) Бориш керак, гапириш шарт; 2) Учишга қанот керак, ўқишга тоқат керак (Мақол); 3) Ана ҳақсизлик, албатта, кутишга тўғри келади (К.Тренев). Бир қисми бир таркибли, иккинчи қисми икки таркибли бўлиши мумкин: 1) Ҳамма бажаряпти, бажаришсин, айтилсин («Шарқ юлдузи») 2) Бориш керак, айтиб кетишди (У.Усмонов); 3) Ислоҳ қилингандир, риоя қилмоқ лозим («Ёш ленинчи»). Юқорида келтирилган етти хил таснифларни давом эттириш, тўлдириш мумкин. Ҳамма бирликлардек, қўшма гап ҳам кўп қиррали ҳосиладир, шунинг учун бу хил таснифлар қўшма гап қирралари каби чексиздир. Давр, шароит, мақсад янги-янги талабларни ўртага қўшиши ва уларнинг ечимини талаб этиши мумкин. Шу талаблар асосида янги-янги таснифлар яратилиб, серқирра бир манбанинг (қўшма гапнинг) турли-туман қирралари тўлиқроқ очиб берилади ва бу манба негизида билимимиз чуқурлашиб боради. ANIQLOVCHI Download 172.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling