Кўринадики, 1-гапда


Қўшма гап қисмлари орасида функционал муносабатларга кўра турлари


Download 172.12 Kb.
bet8/10
Sana15.06.2023
Hajmi172.12 Kb.
#1481680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
QO\'SHMA GAP MAJMUA

4. Қўшма гап қисмлари орасида функционал муносабатларга кўра турлари

Бу таснифда қўшма гап таркибидаги гаплар бир – бирига қандай синтактик муносабатда эканлиги назарда тутилади. Гап қисмлари орасида функционал муносабатига кўра қўшма гаплар икки хилдир. Сўзлар қўшилмасида, уюшиқ бўлакларда бўлгани каби гаплар орасидаги муносабат тенглик (бирикиш, зидланиш, айириш) ёки тобелик табиатида бўлиши мумкин. Тенглик муносабатлари кўп ҳолатларда фақат оҳанг билан боғланган қўшма гаплар, юкламалар билан боғланган гап қўшма гаплар тенг боғловчилар воситасида боғланган қўшма гаплар орасида кўрилади. Боғловчи, юкламаларнинг маъносига кўра қўшма гаплар таркибий қисмлари орасидаги муносабатлар:


А) мўътадил бирин кетинлик
Баҳор бошланди, далада ишлар қизиди. Баҳор бошланди ва далада ишлар қизиди.
Б) узилмас бирин – кетинлик
Баҳор бошланди – ю, далада ишлар қизиди.
В) айирув
Гоҳ йиғлади, гоҳ кулди.
Г) зидлов
Келди, лекин гапирмади.Тортинди, лекин кирди.
Қўшма гап таркибий қисмлари орасида тобелик алоқаси моҳиятан сўз бирикмаси таркибий қисмлари орасидаги ҳоким – тобелик муносабати билан бир хил. Сўз бирикмасидан фарқи шундаки, бунда тобе қисм ҳам, ҳоким қисм ҳам алоҳида гаплар билан ифодаланади. Бу масала тилшунослигимизда «Эргаш гапли қўшма гаплар» мавзуси доирасида чуқур ва атрофлича ўрганилган.
Гап бўлакларига мувофиқ равишда бундай қўшма гаплар 5 турга ажратилади.

  1. Кесим тобе гапли қўшма гаплар. Мени ҳайратда қолдирган нарса шуки, қиз жуда оғир ярадор бўлишига қарамай жилмаяр эди.(Ойдин)

  2. Эга тобе гапли қўшма гаплар. Ким бировга чуқур қазиса, унга ўзи йиқилади.(Мақол)

  3. Ҳол тобе гапли қўшма гаплар.Ёмғир аралаш қор ёғиб турган бўлса ҳам у негадир шошилмас ҳаёл билан банд эди.(О.Ёқубов)

  4. Тўлдирувчи тобе гапли қўшма гаплар. Шунга эришишимиз керакки, аёллар ҳаётнинг ҳар бир соҳасида эрлар билан тенг бўлсин. (А.Қ)

  5. Аниқловчи тобе гапли қўшма гаплар. Умрлар бўладики тиригида ўликдир. Умрлар бўладики мангуликка тирикдир.(М.Шайхзода)

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу тасниф маъно билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бир қўшма гапнинг ўзи хилма – хил тасниф этилиши мумкин.

Download 172.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling