Кўринадики, 1-гапда


Download 172.12 Kb.
bet5/10
Sana15.06.2023
Hajmi172.12 Kb.
#1481680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
QO\'SHMA GAP MAJMUA

Ушбу гапларда -са шарт майли қўшимчаси истак, ачиниш, севинч, қисташ каби маъновий бўёқларга эга. Бу гаплар ўзидан кейин келувчи гаплар билан мазмунан боғланиб, матн яхлитлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу каби гаплар қанчалик мустақил қўллана олмасин, барибир ўзларидан кейин қандайдир қурилмаларнинг бўлишини тақозо қилади. Масалан, 1. -Уйга қайтсам. Нима дейсиз? -Яхши бўларди каби.
-са бириктирувчи унсур сифатида қуйидаги мазмунларнинг ифодаланишига сабаб бўлади:
а) пайт: Борсам, жойи гулзор экан, кўрсам ўзи жонон экан. (Қўшиқдан).
б) тўсиқсизлик: Алишер Навоий дунёдан ўтган бўлса, унинг асарлари тирик.
в) шарт: Сен бўлмасанг, гуллар кулмайди, сен бўлмасанг бўлмайди баҳор.
-са унсури тобелик воситаси сифатида кўп ҳолларда эргаш гапнинг кесимини шакллантиради (юқоридаги мисоллар). Меҳмонларни жўнатдик, энди тарқалсак гапидаги бош гапни, Меҳмонлар келса, мен кетсам гапида эргаш гапни ҳам, бош гапни ҳам шакллантирган.
-са унсурининг қўшма гаплар таркибида шарт мазмунини ифодалаши бир хил эмас. -са шаклли баъзи гапларда шарт мазмуни кучли бўлса, баъзиларида кучсиз намоён бўлади. Шарт эргаш гапли қўшма гапларда шарт маъноси ўта кучли бўлади: Сиз бўлмасангиз, мен яшай олмайман. Бошқа эргаш гапли қўшма гапларда шарт маъноси бошқа маънолар «соя»сида жуда кучсизланади: 1.Айтсам, кўнмади. 2.Чақирсам, эшитмади. 3.Дутор чалиб ўтирсам, тори узилиб кетди. 4.Ким гапирса, ўша айбдор саналади.
Кўринадики, -са шарт майли шакли фақат шарт эргаш гапли қўшма гап учунгина хизмат қилмайди.
-(а)рҚ -ди шакли ҳам [WPm WPm] типик кўринишидаги гапларни ҳосил қилади. Бу шакл кўп ҳолларда -ар эди шаклида келади.
-(а)рҚ -ди шакли қўшма гап таркибидаги содда гап кесимини шакллантирганда икки хил вазифа бажаради: Салим ўқирди гапида феълнинг замон шакли вазифасида келган. Салим ўқирди, укаси қўймади эса -(а)рди «ўқиган бўларди» маъносини воқелантириши учун кейинги гап зарурдир. Демак, бундай ҳолда -(а)рди боғлаш, тобелаш вазифасини бажармоқда. Кўринадики, Салим ўқирди, укаси қўймади гапи омонимлик табиатига эга.
Яъни:
Салим ҳар куни ўқир эди, бугун
эса укаси қўймади.
Салим ўқирди, ([WPm, WPm])
укаси қўймади.


Cалим ўқиган бўлур эди, укаси
ўқигани қўймади.
([WPm WPm])
-(а)р экан шакли қўшма гапнинг [WPm WРm] типик кўринишли гапларнинг ҳам номустақил кесимини шакллантиради. Мисоллар: Даврон папиросини оғзига келтирар экан, қўли ҳаяжондан қалтирарди. -(а)р экан шакли [WPm,WPm] қолипли гаплар учун ҳам хизмат қилади: У келар экан, демак, менинг бормаганим маъқул.
-(а)р шакли қўшма гапнинг [WPm WPm] типик кўриниши ҳосилалари таркибида келганда қуйидаги маъноларни ифодалайди:
а) шарт: Агар ана шу ишга муносиб ҳисса қўшар эканман, халқ ишончини оқлаган бўламан.(Ш.Рашидов.);
б) пайт: Жаннат хола бегона бетоб бола тепасида ўтириб, ўз боласини ўйларкан, кўзларидан думалаб тушаётган аччиқ ёшлари ажинли юзларини куйдирарди. (С.Аҳмад.);
в) сабаб: Кечани кеча, кундузни кундуз демай тер тўкар эканмиз, турмушимиз ҳам фаровон бўлиши шарт. (Ш.Рашидов)
-ган эди шакли, одатда, [WPm, WPm] қолипли гапларни ҳам ҳосил қилади. Чунки бу ҳам омонимик табиатли шаклдир. Лекин унинг таркибига бошқа бирлик киритилиши билан қўшма гап аъзолари орасидаги тенглик муносабати сўниб, тобелик муносабати вужудга келади. Масалан, Қопқон томонга бурилган эди, бақириқ-чақириқ бошланди гапи ҳам [WPm, WPm] ҳам [WPm WPm] қолипига тушади.
-ган ҳам эди: Эргаш кўринган ҳам эди, болалар югуришди. (С.Нурий)
-ган эди ҳамки: Арз қилишга оғиз жуфтлаган ҳам эдики, кулимсираб турган Бургут полвонга кўзи тушди. (С.Аҳмад)
-ганда эди: Бизнинг дуомиз ижобат бўлганда эди, ҳаммамиз севинардик. (А.Шораҳимов)
Келтирилган мисолларнинг барчасида гапларнинг биринчи қисмлари иккинчи қисмларининг келишини талаб қилади.
-(и)б эди шакли ҳам айрим ҳолларда [WPm WPm] типини вужудга келтиришда иштирок этади: Шу куни энди кўчага чиқиб эди, Зуннун бошлиқ беш нафар бола пойлаб турган экан. (М.Исмоилий).
деб воситаси: 1.Холмурод Гулсуннинг ўқитувчисини кўрсам деб, дераза орқасидан секин қаради. (П.Турсун.). 2. Болалар овқатланамиз деб, бирдан шийпон томон йўл олдилар. (Ҳ. Назир).
Қўшма гапнинг [WPm WPm] типик кўриниши ҳосилалари таркибий қисмлари учун нафақат қўшимчалар, балки уларга кўмакчи мақомидаги нисбий сўзлар ҳам муҳимдир:1.Ким кўп ишласа, кўп ҳақ олади. 2.Кимки чиндан севса ёрини, умри ҳамиша баҳор. 3.Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир. (А.Навоий) 4.Гулнора қачон келса, Жаҳонгир ҳозиру нозир.(«Ёш куч»)
Кўринадики, қўшма гаплар таркибий қисмларининг ҳоким-тобелик муносабатини намоён қилишда нисбий сўзлар номустақил кесимлик шаклига қўшимча воситадир.
Қўшма гап таркибий қисмлари инверсия ҳолатида ҳам бўлади: 1.Боришим керак, айтмаса ҳам. Бундай гаплар қўшма гапнинг [WPm WPm] қолипи ҳам мавжудлигидан далолат бермайди, балки улар [WPm
WPm] типик кўринишининг нутқий хосланган маҳсулидир. Демак, қўшма гапнинг кўп ҳосила берувчи типик қолипларидан бири [WPm WPm] дир. Бунда биринчи гап кесими шаклан ва мазмунан иккинчи бир гапга эҳтиёж сезади, лекин аксинча эмас.
Тобелик муносабатини таъминлашда соф номустақил кесимлик шакли ҳам, омонимлик кесимлик шакллари ҳам хизмат қилади.
Нисбий сўзлар номустақил кесимлик шаклларининг вазифасини мустаҳкамловчи воситадир.



Download 172.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling