Kучланиш трансформаторлари


-расм. Ток трансформаторининг уланиш схемаси ва


Download 107.36 Kb.
bet2/9
Sana18.02.2023
Hajmi107.36 Kb.
#1212743
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1543676678 72995

30-расм. Ток трансформаторининг уланиш схемаси ва
вектор диаграммаси
Ток ва кучланиш трансформаторини лойиҳалашда бирламчи чулғамнинг Z1 ва келтирилган иккиламчи чулғамнинг Z`2 тўла қаршиликларини имкони борича камайтириш тадбирлари ҳисобга олинади.

Бўлинган чулғамли трансформаторлар


Ишлаб чиқариш корхоналарининг бош пасайтирувчи подстанцияларида кўпинча икки чулғамли трансформаторлар билан бир қаторда паст кучланишли чулғами бўлинган трансформаторлардан ҳам фойдаланилади.
Бўлинган чулғамли трансформаторларда иккита иккинчи чулғам бўлиб, уларнинг ҳар бири трансформаторнинг номинал қувватини 50% га ҳисобланган бўлади. Бўлинган чулғамларда кучланиш бир хил катталикда бўлмайди. Агар корхоналарда 6,10 КВли истеoмолчилар ўрнатилган бўлса, бўлинган чулғамли трансформаторларни қўллаш электр таoминоти системасида юқори самарадорликка эришиш имконини беради..
Бўлинган фазали трансформаторнинг чулғамлари орасида магнит боғланиш бўлмайди. Шунинг учун бу трансформаторни иккита мустақил икки чулғамли трансформатор деб ҳисобланса ҳам бўлади.
Бўлинган фазали трансформаторларда иложи борича қавариқ устунли (броне устунли) магнит системани қўллаш керак, чунки икки устунли системада магнит оқимларнинг фарқи Ф2 - Ф3 конструктив элементлар орқали оқиб ўтиб транс-форматорларда қўшимча қувват исрофларини вужудга келтиради. Бўлинган чулғамли трансформаторларнинг қисқа туташув тўла қаршиликлари икки чулғамли транс-форматорларникидан икки марта катта бўлганлиги учун қисқа туташув токлари икки чулғамли трансформаторларникига нисбатан кичик бўлади. Шунинг учун кейинги пайтларда бўлинган чулғамли трансформаторлар ишлаб чиқариш корхоналарида кенг қўлланилмоқда. Бўлинган фазали трансформаторлар тез ўзгарувчан истеoмолчилар ўрнатилган корхоналарда кўпроқ қўлланилади. Бунда трансформаторнинг битта чулғамига тез ўзгарувчан истеoмолчилар уланса, иккинчи чулғамга катталиги ўзгармас истеoмолчилар уланади.

Трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш


Трансформаторсозлик заводларида ишлаб чиқарилаётган трансформаторлар Давлат стандартларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши шарт:
Давлат стандартларида трансформаторларни ишлаб чиқаришда ва фойдаланишда кўрсатиладиган асосий талаблар келтирилган, бу талаблар трансформаторнинг қувватини куч-ланишининг ортиши билан ўзгариб боришини кўрсатади.
Давлат стандартида шунингдек трансформаторларни синашда қўйиладиган асосий талаблар ҳам кўрсатилган.
Трансформаторларни чулғамларини текширишда қўйила-диган талаблар ва трансформаторни юкланиш имкониятларини аниқлаш тартиби Давлат стандартида кўрсатилган.
Трансформаторларни манбага улаш учун керакли улаш ва ҳимоялаш аппаратлари танланади. Бу элементларни танлашда трансформаторларни қандай режимда манбага уланишини ва иш режимини ҳисобга олинади. Уланиш токлари ортиб кетган ҳолатда релели ҳимоя схемалари уни манбадан ажратиб қўймаслиги каби масалаларни ҳисобга олиниши шарт. Танланган аппаратлар албатта трансформаторларда тўсатдан бўлиб ўтадиган қисқа туташув режимларида ҳосил бўладиган қисқа туташув токининг зарбдор қийматини ҳисобга олган ҳолда созланган бўлишлари шарт.

Download 107.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling