Kuni uzaytirilgan maktab sinf guruh va maktab internatlarida ta'lim tarbiya ishning o'ziga xosligi
Download 26.16 Kb.
|
1 2
Bog'liqKuni uzaytirilgan maktab sinf guruh va maktab internatlarida ta\'lim tarbiya ishning o\'ziga xosligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Икки сигнал” .
- Гурух тикланг”.
- Инсиз қуёнча”.
- Тўпни юмалатиш”.
- Қиличбозлар”.
Kuni uzaytirilgan maktab sinf guruh va maktab internatlarida ta'lim tarbiya ishning o'ziga xosligi Режа: 1- Куни узайтирилган гурухларда спорт соатларини ташкил килиш усуллари.. 2- Икки сигнал ва икки тикланг уйини услубиёти. 3- Уйинланинг болаларнинг организмига таъсири. Янги жисмоний тарбия дастурида мактабда жисмоний соғломлаштириш ишларининг турлари келтирилган бўлиб, уларнинг ичида “куни узайтирилган гурухларда спорт соатлари” асосида ўринни эгаллайди. Гурухлар бўйича ташкил этилган машғулотлар ўкувчиларни жисмоний тарбиялаш бўйича бир қанча вазифаларни хал этиш имконини беради, ақлий фаолиятнинг жисмоний фаолият билан алмашувига ёрдамлашади, фаол хордиқ чиқариш учун қулай шароит, яхши кайфият, ижобий хиссиёт яратади, организмнинг умумий тонусини оширади. Спорт соатлари эркин, зўриқмаган холда ўтказилади. Унда ҳаракатли ўйинлар, аттракционалар, мусобақалар кўпроқ қўлланилади. Бу саоатларни умумий дарсга айлантириш керак эмас, акс холда болалар чарчай бошлайдилар, 7-расм. Машғулотнинг самарадорлиги кўп жихатдан ўқитувчининг методик тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Деярли ҳамма мактабларда спорт соатларини ўтказиш учун мутахассислар, жисмоний тарбия активи, ота-оанлар, оталик ташкилотдаги спортчилар ва шу кабилар ёрдам сифатида таклиф этиладилар. Спорт соатлари мазкур гурухларда 40-60 дақиқа давомида ўтказилиб, вақтининг бундай танланиши ўқувчиларнинг умумий ҳолатига, уларнинг ўқув ишларидан кейинги чарчаш даражасига боғлиқ равишда бўлади. Машғулотни ўтказиш жараёнида ўқитувчи қўлланиладиган жисмоний машқларнинг мазмунини, таркибини билиши, шуғулланувчилар физиологик ва хиссий жисмоний юкланишларнинг ошиб кетмаслигига риоя қилиш керак. Гурухли машғулотларда асосий ўринни таянч-ҳаракат аппаратларини асосий машқларни бажаришга тайёрловчи умумий ривожлантирувчи машқлар эгаллайди. Сафланиш машқлари ҳам қўлланилади, лекин уларнинг сони жисмоний тарбия дарсларига нисбатан камдир. Улар тез сафланиш ва қайта сафланиш машқлари учун жуда зарурдир. Дарснинг тайёргарлик қисмидан кейин болаларни 2-3 гурухга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Бу гурухларнинг ҳар бири ўқитувчининг кўрсатмаси бўйича машқлар бажаради. Сўнгра гурухлар ўрнини алмаштириш мумкин. Болаларнинг гурухларга бундай бўлиниши машғулотнинг ҳаракат зичлигини орттиради. Машғулотларни бундай ташкил этиш ўқитувчи учун вазифанинг бажарилиши сифатини аниқлашда қийинчилик туғдиради. Шунинг учун бу машғулотларга жамоатчи инструкторлар ва юқори синф ўқувчилари таклиф этиладилар, улар ўқувчиларнинг машқ бажаришларини назорат қиладилар, 8-расм. Қуйи синф ўкувчилари билан тақлид қилувчи машқлар бажариш мухим ўринни эгаллайди. Бундай образларга таклид этиб бажариладиган машқлар уларда ижобий хиссиётни хосил қилади, машғулотга бўлган қизиқишини орттиради. Куни узайтирилган гурухларда спорт саоатларини ўтказишнинг мувоффақияти кўп жихатдан ўтказиш жойига ҳам боғлиқ. Шу мақсадда баскетбол, волейбол ва бошқа майдонлар танланади, югуриш йўллари, ностандарт қуроллардан фойдаланилади ва етарли равишда зарур майда қуроллар – тўплар, арқончалар, гардишлар, гантеллар, байроқчалар, эстафета таёқчалари ва шу кабилар етарли даражада бўлишига эътибор берилади. Гурухли машғулотларда ўйинлар “Кун ва тун”, “Овчилар ва ўрдаклар”, “Сакраб ўтир”, “Бир-бирига отиш” ва хокозо каби “Бўш жой”, “Зовурдаги бўри”, “Қармоқ”, “Ҳаракатланувчи нишон” командали ва гурухли ўйинлардан фойдаланилади. Бундан ташқари икки ўкувчи орасида мусобақали ўйин, ўйин-аттракцион ва бошқа турдаги ўйинлар қўлланилади. Кун узайтирилган гурухларда спорт соатларида қўлланиладиган намунали ўйинлар келтирилган: “Икки сигнал”. Болалар икки гурухга бўлинадилар ва бир-бирларидан 3-4 м. масофадан қарама-қарши томонларда бир-бирига қараб икки қаторга сафланадилар. Битта команда сабзавотлар номини айтиб ҳаракатларни бажаради, иккинчи команда мевалар номини айтиб ҳаракатларни бажаради. Командалар йўл қўйган ҳар бир хато учун биттадан жарима очкосини оладилар. Кам жарима олган команда ғолиб чиқади. “Гурух тикланг”. Бошловчи болаларга унинг кетидан бирор-бир ҳаракатни бажаришни буюради. Бошловчи ҳаракатни бошламасдан олдин “Гурух” сўзини айтса, ўкувчилар ҳаракатни бажаришлари керак, бўлмаса ҳаракат бажарилмайди. Масалан, “Гурух қулингни кўтар!” деса, ҳамма болалар қўлларини кўтарадилар ёки “Гурух” деган сўзини айтмасдан “Чап оёғингни” кўтар деб буюрса, хеч ким оёғини кўтариши мумкин эмас. Хато қилган ўқувчи бир қадам олдинга чиқади. Ўйиндан кейин энг диққатли ўқувчи айтиб ўтилади. Демак бу ўйин ўқувчиларнинг диққат-эътиборини тарбиялашга қаратилган. “Инсиз қуёнча”. Икки ўкувчидан ташқари ҳамма болалар иккитадан бўлиб бир-бирларига қараб майдончада қулларини ушлаб турадилар. Ташқарида турган иккитадан бири “Қуёнча”, иккинчиси “Бўри” бўлади. Бўридан қочаётган қуёнча иккитадан турган ўкувчилар орасига туриб олади. Агар бўри “Инсиз қуённи” болалар орасига тургунча тутиб олса ўрин алмашадилар. Агар “Қуён” олдин болалар орасига турган бўлса тутиш мумкин эмас. Худди шунингдек ўкувчилар учун ўйин-атракционларини қўллаш мумкин. Намуналар келтирилган. “Футболчи”. Ҳар бир қатнашувчилар биттадан тўп олишади. Ҳар бири ўзининг олдида турган биринчи қозиқ олдига ўз томонидан майдончага тўпни қўйиб, оёқ билан туртиб (тепиб) масофанинг охиригача олиб боради ва орқасига қайтади. Бажараётган вақтида бола биринчи қрзиқнинг ўнг томонидан иккинчи қозиқнинг чап томонидан ўтиш керак ва х.к. Агар тўп чапга чиқиб кетса уни қайтариб, яна ўша жойдан бошлаш зарур ва хеч қайси қозиқнинг ўтказиб юбориши мумкин эмас. Ким тўп билан ўз жойига тез келса, ўза ғолиб хисобланади. “Тўпни юмалатиш”. Баландликка сакрайдиган устунчага тортилган арқонинг устидан тўлдирма тўпни ўнг қўлдан чап қулга юмалатиб ўтказиш. 15, 20, 25, 30 сония ичида ким кўпроқ тўпни юмалатса, шу ўйинчи ғолиб хисобланади. Тўпни чизиқнинг устидан кўтариш тақиқланади. Ўйини такрорлаганда, тўпни чап қулда ўнг қўлга юмалатиш зарур. “Қиличбозлар”. Кўкрак баландлигида девор ёки устунга мўлжал махкамланади. Мўлжалада 2-2,5 м. масофада қулида узунлиги 70-100 см. ли таёқчани ўнг қўлида озгина қайтариб, худди химоялангандек оёқларни жуфт қилиб туруди. Ўйинчи бир қадам олдинга ташланиб ва ўнг қўлини узатиб, гимнастик таёқчанинг учи билан мўлжаллинг ўртасига туртиш зарур. Кимки аниқ бажарса ғолиб чиқади. Уч марта руҳсат этилади. Оралиқни текшириш учун ўйинчини бир қадам олдинга ташлатиб, гимнастик таёқчани тўғрига узатиш лозим. Агар мўлжалага оз-оз тегиб турса, унда масофа тўғри олинга бўлади. Ma’naviy-axloqiy jihatdan shakllangan barkamol inson muommosi yechimi oilada, maktbda va maktabdan tashqari muassasalarda beriladigan ta’lim- tarbiyasining mazmuni tizimli ravishda ma’lum bir kospesiyaga mujassamlashtirilgan. Konsepsiya tushunchasi har bir pedagogik texnologiya, falsafa, psixologiya, didaktik ta’lim maqsadlariga erishishning ijtimoiy- pedagogik dalillarni o’z ichiga oladigan aniq ilmiy konsepsiyaga tayanishdir. Konsepsiya- maqsadga yetishishning xomaki rejasi mazkur sohada mavjud qonuniyatlar bilan asoslab berilgan bosqich konsepsiya yoki ilmiy asoslangan taxmin deyiladi. “Tarbiyaviy ishlar metodikasi” fanining muhim tomoni, sinfdan va maktabdan tashqri ishlarni samarali tashkil qilisshdir. Sinifdan va maktabdan tshqari tarbiyaviy konsepsiya o’qituvchilar faoliyatini yuksak saviyada tashkil etish uchun dasturulamaldir. O’zbekiston Respublikasining istiqlolga erishuvi hamda mustaqil siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy yo’lga ega bo’lishi xalq xo’jaligining turli sohalarida jumladan, xalq ta’limi tizimida ham o’sib kelayotgan barkamol avlod yuksak tarbiyasi konsepsiyasini yaratish zaruriyati paydo bo’ldi. Konsepsiya Qori Niyoziy nomidagi O’z PFITI olimlari, Respublika Ta’lim markazi mutaxasislari va Xalq ta’limi vazirligi xodimlari hamda keng jamoatchilik fikrini inobatga olib tayyorlangan. Konsepsiyada tarbiyaviy ishlarning asosiy yo’nalishlari maqsad va vazifalari yosh avlodni ma’naviy- axloqiy tarbiyalashda xalqning boy ma’naviy, tarixiy an’analariga, urf-odatlari hamda umumbashariy qadriyatlarga asoslanadi. Buning uchun: yoshlarni erkin fikirlashga tayyorlash, o’zini o’zi idora qila bilishni shakillantirish o’quvchilarni Vatanning boy ma’naviy merosi bilan tanishtirish orqali milliy g’urur hissini tarbiyalash; o’quvchilarning bilimdonligi va ijodiy imkoniyatlarini anglab rivojlantirish. Insonparvarlik odobi me’yorlarni shakillantirish; Vatanparvarlik, dunyoviy fikirlash, millatlar aro totuvlik, samimiy munosababda bo’lish; Shaxsni qadirlash, fuqorolikni ijtimoiy ma’suliyatni shakllantirish; Mustaqil davlatimizni ko’z qorachig’idek asrash va uning istiqloli, istiqboli uchun sodiqlik ko’rsatish; O’quvchilarda mehnat sevarlik, sog’lom turmush tarzini yaratish, erkin fikr egasi qilib tarbiyalash- tarbiyaviy ishlarni tashkil qilishning muhim vazifalaridir. (Hasanboyev Va boshqalar “Pedagogika” fanidan izohli lug’at. T., 2009,234bet) Download 26.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling