kurs Iqtisodiyot Esonova Maftuna Ijtimoiy va texnologik innovatsiyalarni o’zaro bog’liqligi


Инновацион фаолиятни молиялаштириш


Download 0.56 Mb.
bet7/7
Sana08.01.2022
Hajmi0.56 Mb.
#246528
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
21 тема индус топширик

Инновацион фаолиятни молиялаштириш

Хорижий олимлар томонидан инновацион жараёнларни молиялаштириш тушунчаси мазмуни ва моҳиятини кенг маънода қўллаш бўйича турли хилдаги илмий изланишлар олиб борилган. Хусусан, Ўзбекистон ҳам инновацион ривожланиш йўлидан боришга интилмоқда.

Иқтисодий тизимларни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи капитални реализация қилиш самарадорлигини, иқтисодиётнинг реал ва молиявий секторлари салоҳиятини ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар мослашувчанлигини ва барқарорлигини таъминлашга имкон берадиган инновацион шаклларни фаоллаштириш билан тавсифланади. Иқтисодиётнинг реал ва молиявий секторларида хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион фаолияти ва ўзаро таъсири анъанавий муносабатларнинг иқтисодий тизимларни ривожлантиришга таъсирини кучайтиради ҳамда уларнинг тузилмасида иқтисодий муносабатларнинг янги кўринишларини шакллантиради, бу эса бозорни тиклайди1.

Иқтисодий тизимларни модернизация қилиш ва инновацион ривожланиш муаммоларини ҳал этишнинг долзарблиги инновацион жараёнларни молиялаштириш учун концепцияни ишлаб чиқишни талаб этади. Чунки ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти учун бир ёки бир неча мамлакатларда муваффақиятли амалга оширилган муайян бозорни ёки молия моделини тўғридан-тўғри кўчириб олиш имконсиздир2.

Давлат ва хусусий секторлар томонидан инновацион маҳсулотга бўлган талабни шакллантириш инновацион жараёнларни молиялаштиришнинг аниқ давлат сиёсатига ҳамда инновацион тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш механизмига асосланиши лозим.

Инновацион жараёнларни молиялаштириш инновацион соҳадаги пул оқимларининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, молиявий тизимнинг миллий иқтисодий хавфсизликни кафолатлаши учун зарур ҳисобланган иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам берадиган молиявий ресурслар ҳаракати билан боғлиқ бўлган репродукция жараёни субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни шакллантириш қобилиятини тавсифлайди ҳамда мамлакатнинг глобал миқёсдаги етакчилик ролини оширади, жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиради3.

Инновацион жараёнларни молиялаштириш механизми инвестицион ресурсларнинг тақсимланиши ва иқтисодиёт инновацион йўналишга ўтишининг асоси сифатида тартибга солиш вазифасини бажаради.

Инновацион жараёнларнинг ажралмас қисми сифатида уларни молиялаштириш механизми доимий равишда амалга ошириб борилади.

Улар икки таркибий қисмга бўлинган ҳолда амалга оширилади. Биринчидан, жараённинг анъанавий функциялари: инвестицион, аналитик, тартибга солиш, консолидация ва назорат қилиш; иккинчидан, интеллектуал капитални фаоллаштириш талабларини ўзига хос тарзда акс эттирувчи махсус билим.

Инновацион жараёнларни молиявий қўллаб-қувватлаш жараёни уч таркибий қисмга бўлиниб, улар:

1) жараён, ресурс ва тизимли ёндашувларда кўриб чиқилади: жараён (инвестиция ресурсларини тўплаш ва улардан фойдаланишнинг кўп ҳамда ўзаро боғлиқ жараёнларини бошқариш қонунияти самарали бўлса);

2) ресурс (иштирокчиларнинг институционал асосда ҳамкорлиги қонунчилик асосида амалга оширилган бўлса);

3) тизимли ёндашув (инновацион фаолиятни молиялаштириш принципини икки босқичли вазифа сифатида, яъни молия оқимини кўпайтириш, институционал ислоҳотларни такомиллаштириш) сифатида амалга оширишга ёрдам беради.

Инновацион жараёнларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизми муайян ресурслар тўплами сифатида, ҳолат ва жараёнлар, инновацион циклларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун инвестицион ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ молиявий, иқтисодий ҳамда институционал алоқаларни мувофиқлаштириш тартибини белгилаш, инновацион жиҳатдан фаол бўлган иқтисодиётнинг инвестицион эҳтиёжларини қондириш учун мувозанатли тизимни шакллантириш орқали амалга оширилади. Инновацион жараёнларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизми тузилиши жиҳатидан иккита асосга эга:

● Функционал – инновацион фаолиятни молиялаштириш тизими, инновацион субъектларнинг инвестицияларга бўлган эҳтиёжини қондириш жараёнида молиявий ресурсларнинг ҳаракатланиш шаклларини акс эттирувчи – тор маънодаги инновацион молиялаштиришдир;

● институционал, инвестиция ва ахборот оқимларининг ҳаракатланиш моделлари тўғрисидаги шакли бўлиб, бунда – инновацион фаолиятни молиялаштириш тизими иқтисодиётни инновацион жараёнлар ва муносабатларнинг воситаси, инвестиция ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланишни тартибга солиш, норматив, ҳуқуқий ҳамда ахборот-аналитик тизимни қўллаб-қувватлашда давлат етакчиси сифатида намоён бўлади. Бу эса кенг маънода инновацион молиялаштириш жараёнини англатади4.



Инновацион жараёнларни молиялаштириш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизми таркибий жиҳатдан тор ва кенг маънода қўлланилса-да, ҳозиргача бу жараённинг камчиликлари йўқ эмас.
Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling