Курс иши ма+сад ва вазифалари
© Тошкент темир йўл муҳандислари институти
Download 91.37 Kb.
|
МУ Курс иши ҲХ ва ТТ 2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. КУРС ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
- 2. ИШНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ВА УНИ ТАЁРЛАШ ТАРТИБИ
© Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 2014
МУНДАРИЖА 1. КУРС ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 2. ИШНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ВА УНИ ТАЁРЛАШ ТАРТИБИ 3. ВАГОНЛАРНИНГ ТОРМОЗЛАШ ҚУРИЛМАСИ 4. ТОРМОЗЛАШ КОЛОДКАСИНИ БОСИЛГАНДА МУМКИН БЎЛГАН ҚИЙМАТ КАТТАЛИГИНИ АНИҚЛАШ 5. БЕРИЛГАН ТУРИ УЧУН ТОРМОЗИНИ ҲИСОБЛАШ 6. ТОРМОЗЛАШ ЙЎЛИНИ ҲИСОБЛАШ 7. ТОРМОЗ ҚУРИЛМАСИНИ ТАЪМИРЛАШ 8. ТЕХНИКА ҲАВФСИЗЛИГИ 1. КУРС ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ «Ҳаракат ҳавсизлиги ва тормоз тизимлари » фани бўйича курс ишидан мақсад – талабаларда тормоз қурилмаларини методик ҳисоблашни амалий тушуниш, мустақил ҳисоблашга ўргатишдир. Курс ишининг асосий мавзуси конкрет танланган вагон тормози учун пневматик ва механик қисмларни лойиҳалаш ва танлаш саволларини ечишдан иборат. Курс лойиҳаси асосий вазифаларига қуйидагилар киради. - вагон тормоз қурилмасини танлаш ва лойиҳалаш. - тормоз колодкаларини рухсат этилган сиқиш кучини аниқлаш. - берилган вагон тури учун тормоз кучини ҳисоблаш. - тормоз йўлини ҳисоблаш, - тормоз ускуналарини таъмирлаш. 1.4 Курс ишини бажаришда талаба томонидан қабул қилинган қарор, Ўзбекистон темир йўллари техник фойдаланиш қоидалари (ПТЭ), меъёридаги стандартлар ва автотормозлар бўйича йўриқномага тўғри келиши лозим. 2. ИШНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ВА УНИ ТАЁРЛАШ ТАРТИБИ 2.1 Курс иши намунавий тартибда асосий ёзма маълумот, ҳисоблар, чизмалар ва схемалар билан тайёрланади. 2.2.1. Курс иши, 30-40 вароқ, А4 (210х297 мм) форматда, барча вароқлар ГОСТ 7.32 - 2017 га мувофиқ тузилиши керак. 2.2.2. Қўлёзма қуйидаги асосий элементларни ўз ичига олади: - бошланғич маълумотлар, муддатлар ва курс иши топшириғи, - бўлим ва бўлимларни номи ёзилган мундарижа, - кириш, - ҳар бир бўлим бўйича керакли схема, ва эскизлари берилган матни, - Асосий адабиётлар рўйхати ва уларга мурожат этилганини кўрсатувчи белгилаш, - Иловалар, - ишнинг график қисми учун спецификация вароғи, 2.2.3.1. Кириш қисми 2 бетдан ошмаслиги ва ўзида қуйидагиларни мужассамлаши керак. - мавзунинг долзарблиги, унга киритилган янгиликлар ва темир йўл соҳасининг равнақини акс этган қарорлар, 2.2.3.2. Асосий матнда, бўлимларда, бўлинмаларда формулалар охирида ўлчов бирликлари келтирилиши керак, ҳамда бу формулалар қайси манбадан олишганлиги кўрсатилиши лозим, иш таркибида келтирилган формулалар янги қаторда алоҳида қилиб кўрсатилади. 2.2.3.3. ҳисоб ишлари қуйидагиларни ичига олади: ҳисобланаётган ускунанинг схемаси ёки эскиз, ҳамда берилган топшириқ бўйича топиш керак бўлган катталиклар. 2.2.3.4. Формулага кирадиган рақамлар катталиги, тартиб билан ҳар бир катталик рақами ва ўлчаш бирлиги рўпарасида кўрсатилади. Ҳар бир формула ёзилгандан кейин, формуладаги катталикларўлчашга керакли қийматларни қўйиб якуний натижани ҳисоблаб қўйилади. Кейин ишлатиладиган формулаларга рақамлаб чиқиб, шу рақамии кўрсатилади. Шу билан бирга расмлар, фотолар, чизиқлар, жадваллар ҳам рақамланиб бориб, керак бўлганда шу рақамларга қаралади. 2.3. Конструкторлик лойиҳаси чизмаси А2 формат ёрдамида ГОСТ 2. 105-95 талабларига риоя қилинган ҳолда (ЕСКД) ягона конструкторлик ҳужжатлари тизими (ЯКҲТ) асосида чизилади. Download 91.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling