Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси
Download 154.51 Kb.
|
MUSA
ФАРМАЦЕВТИК ТАЪЛИМ ВА ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАРМАЦЕВТЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ “ФИТҚ” ФАНИ КУРС ИШИМАВЗУ: ДОРИХОНА ХОДИМЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ГИГИЕНАСИ Тайёрлади: ______________
Тошкент 2023 РЕЖА КИРИШ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ДОРИХОНА ХОДИМЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИ ТОЗА ХОНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР ХОДИМЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР ТОЗА ХОНАЛАРДАГИ ХАРАКАТЛАР ХУЛОСА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Дорихона ходими иш вақтида доимо халатда ва бошкийимда (рўмол ёки қалпоқ) бўлиши керак. Шунинг учун у 3 халат ва 3 бош кийими бўлиши, камида 2 марта алмаштириши, сочларини бош кийим остига олиши, қўлларини совунлаб ва дезинфектсияловчи моддалар билан ювиши лозим.Халат ва шахсий кийимлар алоҳида сақланиши лозим.Дорихона ходимлари ишга келганларида оёқ кийимларини алмаштиришлари лозим.Дорихона ходимлари ҳожатхонага кираётганларида халатни ечиши, чиққандан сўнг қўлларни совун, дезинфектсияловчи модда билан ювиши керак. Ҳожатхона олдида совуқ ва иссиқ сув келтирилган раковина, дезинфектсияловчи моддали эритма, электр қуритгич, халат ва сочиқ учун илмоқча,буларнинг ҳаммаси ҳожатхонадан олдинги хонада бўлиши керак.Халатда ишлаб чиқариш хоналаридан, дорихонадан ташқаригачиқиши, ишлаб чиқариш хоналарига халатсиз кириши, дастрўмолдан ташқари бегона нарсаларнинг хонага олиб кириш, сақлаш мумкин эмас. Шкафда шахсий кийим ва ишлаб чиқариш кийимларини сақлаш таъқиқланади.Терининг тозалиги шахсий гигиенанинг асосий талабларидан ҳисобланади. Айниқса тирноқ ости тозалик ҳолатига эътибор бериш лозим.Асептик шароитида дори тайёрлайдиган ходимлар шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари лозим. Стерил дориларни тайёрлаш шахсий гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолатларда тайёрланилиши керак. Иш вақтида тананинг барча қисми ёпиладиган (жарроҳлик) халат, бош ва оёқ кийим, докали ниқоб кийилиши шарт.Кийимлар асептика (шлюз) хонасига кириш олдида алмаштирилиши керак.
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling