Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси
Download 154.51 Kb.
|
MUSA
Тана юзаси майдони ўртача 1,75 кв.м ни ташкил қилади. Ташқи тери қопламаси бир неча кунда янгиланади, бунда одам ҳар ҳақиқада 0,5 мкм ўлчамли бир неча юзлаб ва миллионлаб заррачалар ажратади. Ажралаётган заррачаларнинг бир суткалик умумий массаси 10 г га тенг. Алоҳида хавфни микроорганизмлар туғдиради. Уларнинг кўпайиши учун учта шарт зарур: иссиқлик, намлик ва озуқа муҳити. Тананинг кўпчилик қисмларида бу шароитлар ўзаро уйғунликда мавжуд, булар, биринчи навбатда, бош, соч қопламалари, бурун, оғиз, қулоқлар, тирноқ ва улар атрофидаги бўшлиқ, одамнинг кийим остида яширинган жойлари. Бундай жойлар тозалигига алоҳида эътибор бериш керак.Тоза хонага кираётган ҳар бир киши: хонага киришдан олдин қўлларини яхшилаб юқиши, стерил зоналарга киришдан олдин қўлларни билаккача ювиши; хожатхонадан чиққандан кейин қўл ювиши; қўли билан бурнини артмаслиги; оғиз бўшлиғини озода тутиши ва тишларини мунтазам тозалаши; озода кийиниши лозим. Ходим уйдан чиқаётганда у бир кун олдин нима билан шуғулланганини (дала ҳолида ишлаш, автомобилни тузатиш, уй ҳайвонларини парваришлаш, спорт ўйинлари ва ҳ.к.) эслаб, ўзини тартибга келтириши лозим.Ходимни ишга қабул қилиш пайтида меҳнат шартномасига махсус бўлим киритиб, унда ходимнинг шахсий гигиена бўйича мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Масалан, тозалик синфи 5га тенг хоналарда ишловчилар ишга пардозсиз келиш, иш кунидан олдин спиртли ичимликлар ичмаслик, корхона ҳудудида ҳамда ишга келишдан олдин икки соат давомида чекмаслик мажбуриятини оладилар. Охирги талаб шунга боғлиқки, кашандалар нафас билан чиқарадиган ҳавода заррачалар контсентратсияси жуда юқори бўлади, бу контсентратсия чекиш тугагандан кейин жуда секин камаяди. Бу заррачалар кўпинча кичкина ўлчамда бўлиб, ниқобда ушланиб қолмайди. Баъзан савол туғилади: тоза хонага киришдан олдин чўмилиш керакми? Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, агар одам ишга ювиниб келган бўлса, ишхонада душ қабул қилишга ҳожат йўқ. Бундан ташқари, душ остида илиқ ёки иссиқ сувда чўмилиш тери пораларининг очилишига, тер ва микроорганизмлар ажралишига олиб келади. Бусиз эса микроорганизмлар тери қопламаси юзасига чиқмайди. Бевосита ишдан олдин душ қабул қилиш зарурлиги ҳақида қатъий маълумотлар йўқ. Шу билан бирга, алоҳида ҳолларда ишдан кейин душ қабул қилиш талаб этилиши мумкин. Аварияли вазиятлар учун душ тўрлари назарда тутилиши мумкин. Душни (ванна эмас) ҳар куни уйда қабул қилиш зарур, зеро у ваннадан самаралироқ ҳисобланади.Download 154.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling