Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси


Download 154.51 Kb.
bet4/16
Sana12.03.2023
Hajmi154.51 Kb.
#1264519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
MUSA

Фармацевт ѐқимли овоз кучига ва тўғри сўз бирикмаларига эга бўлиши керак. Йўғон овоз - ҳурматсизлик белгиси; паст овоз эса – беморда англаш ва тушунишнинг қийинлашишига; баланд овоз беморни безовта қилишига, монотонли овоз – харидорда ишончсизлик туғдиради. Нутқнинг мазмуни ходимнинг нафас олиши, овозли мослашувчанлиги, тушунтиришларни ўз ичига олган техникалар билан белгиланади. Доимо кераксиз репликациялар: "Оббо, тушунмадингизми!?" "Ажабо!", "Вой, хоҳласангиз шу!" ва бошқалардан қочиш зарур. Беморлар билан муомала қилишда самимий муносабат муҳим аҳамиятга эга. Фармацевт беморга зийраклик ила эътибор қаратиб, ички эҳтиѐжларини эҳтиѐткорлик билан тўлиқ ҳис қилиши керак. У меъѐрида ѐқимли табассум ва очиқ чеҳрага эга бўлиши зарур. Фармацевт беморни тинглай билиши керак. Беморга гапириш имкониятини берилиши лозим. Бемор нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам муҳтож. Беморлик беморнинг жамиятда, оилада, иш кучида ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун фармацевтларнинг вазифаси беморни тезда соғайишига бўлган ишончини мустаҳкамлашдан иборатдир. Суҳбат қисқа нутқ шаклида ўтказилиб, беморнинг фикр ва ҳиссиѐтларига таъсир қилади ва хабар фақатгина беморни даволаниш самарадорлигини ошириши учун хизмат қилувчи сўзларни ўз ичига олиши керак. Фикрларнинг аниқлилиги қуйидаги тушунтиришлар билан амалга оширилади: дори воситасининг таркиби, қўлланилиши, таъсири. Рухшаносларнинг фикрича, одам эшитганларини 1/5 ни эслаб қоладилар, шунинг учун Фармацевт икки марта дорини қабул қилиш усули ва вақтини, сақланиш тартибини (шароит ва жой) тушунтириб бериши керак. Узоқ вақт давомида даволанаѐтган кекса одамлар қабул қилиш қоидаларини тўғри эсда сақлашлари зарур. Узоқ вақт давомида препарат самарадорлигини исботлаш беморни ишончсизлигига олиб келади. У билан суҳбат 3-4 дақиқа давом этиши керак. Бемор билан баҳслашиш мумкин эмас. Суҳбатдаги муҳим масала - бу пауза бўлиб, беморга дори воситасининг таъсир механизми қандай эканлигини тушунтириш керак холос.

Яхши хотира Фармацевт ходим учун муҳимдир. Беморга тўғри маълумотни бериш учун у дори воситаларининг номлари, уларнинг синонимлари, истеъмол қилиш усуллари ва қоидаларини, хусусан, уларнинг нархларини ва бошқаларни эслаб қолишлари керак. Фармацевт диққатини бир жойга жамлай олиши керак, беморнинг хулқатворини кузатиш, унинг ҳис-туйғулари ва фикрларини, юз ифодалари имоишораларига кўра тушуниш лозим. Дорихонага келган беморнинг характери ва қай ҳолатдалигига қараб муомалада бўлиши лозим. Фармацевтика ходимлари билан бемор ўртасидаги муносабатларнинг ахлоқий жиҳати бу дори-дармоннинг тўғри ва эстетик дизайни билан ўрамларга ўраб беришни талаб қилади. Беморга муддати ўтган доридармонларни таклиф қилиш мумкин эмас. Фармацевт этикасининг принциплари даволаниш (фармакофилия) ва фармакофагия (юқори дозаларда воситаларни қўллаш) учун "севги" деб номланган беморларни огоҳлантириш зарурлигини таъминлайди. Фармацевт ва бемор ўртасидаги муносабатларнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари беморлик ҳақидаги баъзи ноқулай маълумотларнинг, шунингдек, бир ѐки бир нечта дорилар ишлатилаѐтган беморликнинг махфийлигини талаб қилади. Бу беморнинг ақлий балансини сақлаб қолишга, даволанишга ижобий таъсир кўрсатилишига, беморликка қарши жисмоний ва руҳий кучларни сафарбар қилишга имкон беради. Фармацевтик ахлоқ ва деонтология тамойилларига содиқ қолиш беморликни фақат дори воситалари билан эмас, балки сўз билан яхши муомала ва самимий муносабат ҳам бир санъатдир.


Download 154.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling