Курс иши мавзу: дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси
Download 154.51 Kb.
|
MUSA
Шу эрнинг ўзида Спасокукотский Кочергин усулида 100 мл сув ва 0,5мл 10% аммиак эритмаси солинган иккита сирли тоғарачада қўл зарарсизлантирилади. Қўлни докали салфетка ёки пахта билан аввал биринчи, сўнг иккинчи тоғарачада зарарсизлантирилади. Агарда иккинчи тоғарадаги сув хира бўлса зарарсизлантиришни яна такрорлаш лозим. Қўл ювилганидан сўнг қуруқ стерил сочиқ, сўнг 3-5 дақиқа 70% ли этил спирти билан артилади. Бу омилларни олдини олиш учун аввалам бор иш жойини тўғри жиҳозлаш, комплекс ва кичиқ механизатсияланган технологик ва организатсион муҳит таъминланишини тўғри ташкил қилиш керак. Барча керакли жиҳозлар, дори тайёрлаш учун керак бўладиган қўшимча материаллар ва моддалар ортиқча ҳаракат қилмаслик, осонликча олиш учун иш столига максимал даражада яқин жойга жойлаштирилган бўлиши керак. Иш жойи қулай, танани нотўғри туришга мажбур қилмайдиган қилиб танланиши керак.Ишда қўлланиладиган жиҳозлар ва бўйлумлар стол устида қулай ва ратсионал жойлаштирилиши лозим. Иш жараёнида ўнг қўлда олинадиган барча нарсалар (тароз тошлари, ручка ва бошқалар) ўнг тарафда жойлаштирилиши керак. Чап тарафда тароз, сигнатурлар, дорихона шиша идишлари ва бошқалар жойлаштирилади. Стол ва стул конструктсиясиорганизмнинг физиологик ҳолатига мос келиши ва ишлашга қулай бўлиши керак (ҳаракатланадиган, айланадиган ва бошқа). Иш турини ва фаолиятини алмаштириб туриш мақсадга мувофиқдир. Кукунли дори шаклларини қадоқлашда, идишларни тўлдиришда, эритмаларни қадоқлашда ва бошқа жараёнларни қўл меҳнати билан бажаришни қисқартириш ва иложи борича тўлиқ тақиқлаш керак.Фармацевт мутахасисларни этикаси. Фармацевтик ходимларни дорихона харидорлари билан муносабатлари.Фармацевтика ходимлари касбий фаолияти давомида доимо бемор ва уларнинг яқинлари билан мулоқотда бўлишади. Уларга нисбатан зийраклилик, эътибор ва сабр-тоқат ила муомалага киришиб, беморнинг соғлиғи ва ҳатто ҳаѐти, шунингдек, бемор атроф-муҳитни етарли даражада англаш ҳақиқати билан боғлиқ муаммоларни ўрганади. Дорихонага келган бемор, биринчи навбатда, фармацевт, фармацевт ѐрдамчиси ѐки кассирга мурожаат қилади. Бу ерда ташқи кўриниш, юқори ахлоқий мулоқот, мулойимлик, ҳурмат сўзларини ишлатиш қобилияти, юз ифодаси, овоз, ва ҳоказоларга эътибор қаратилади. Инсониятнинг тиббий ѐрдамга риоя қилиши нафақат тиббиѐтга, балки сўзлар билан ҳам беморликларни энгиб ўтишга асосланган бўлиши ўзига хос санъатдир. Маҳаллий терапия асосчиси проф. М.Я. Мудровнинг фикрига кўра, беморга дори воситасининг таъсири ҳақида тўғри талқин қилиниши беморнинг соғайишга бўлган ишончини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида, дори воситасини қабул қилиш жараѐнида бемор беморликдан кўра соғайиш ҳақида кўпроқ ўйлайди.Download 154.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling