Курс иши мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши
Download 56.15 Kb.
|
ASROR BAXTIYOROV 270519141220
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Қийматнинг кенгайтирилган шакли
- 3. Қийматнинг умумий шакли
1. Қийматнинг оддий шакли. Қийматнинг ушбу шакли натурал хўжалик тузумига хос бўлиб, маҳсулотларнинг ортиқчалиги вақти – вақти билан вужудга келган шароитда амал қилган. Қийматнинг оддий шаклида ишлаб чиқариш ҳажмининг пастлиги, яратувчи ва олувчининг манфаатлари доимо ҳам бир – бирига мос келмаган айирбошлаш жараёнида маълум товарларгина иштирок этган. Ушбу даврда одамлар ўртасида вужудга келган айирбошлаш муносабатларининг вужудга келишига ортиқча маҳсулотни бузилмаслиги ва туриб қолмаслигининг олдини олишга бўлган эҳтиёж туртки бўлган. Масалан, бир қоп дон = битта қўйга алмашилган ва ҳ.к.
2. Қийматнинг кенгайтирилган шакли. Қийматнинг кенгайтирилган шакли жамиятда меҳнат тақсимотининг вужудга келиш даври билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу даврда, кишилар ўртасида айирбошлаш муносабатлари ривожланди. Энди кишилар маҳсулотнинг асосий қисмини айирбошлаш учун ишлаб чиқара бошлади. Натижада, ишлаб чиқариш салмоғи ортиб борди, маҳсулотлар тез – тез товар сифатида айирбошлаш жараёнида иштирок эта бошлади. Битта товар бир неча товарга айирбошланадиган бўлди. Айирбошлаш жараёнининг вужудга келишида, томонларнинг мафаатлари ўзаро мос келиши асосий омил сифатида майдонга чиқди. Қийматнинг кенгайтирилган шакли амал қилган даврда айрим товар турлари, меҳнат қуроллари ва моллар пулнинг вазифасини бажарган. Масалан, бир қоп дон = битта қўй, битта болтага айирбошлана бошлади. Албатта, мамлакатнинг географик хусусияти ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражаси, улар ўртасида пул вазифасини бажарадиган товарлар ва маҳсулотларни ажралиб чиқишига сабаб бўлди. Масалан, АҚШда тамаки, Шарқий Хиндистонда қанд, фил суяги, Қадимги Грецияда буқа, Шотландияда мих, Мисрда мис, шунингдек дон, туз ва жун каби маҳсулотлар умумэквивалент вазифасини бажара бошлади. 3. Қийматнинг умумий шакли. Бу шароитда умумэквивалент сифатида эътироф этилган товарлар эрамиздан олдинги В – ИВ асрларга қадар пул вазифасини бажарди. Қийматнинг умумий шакли даврида, ишлаб чиқариш кенгайди ва унинг асосий мақсади барча учун зарур бўлган товарни ўзлаштиришга қаратилди. Умумий эквивалент сифатида қўй, дон, жун, қимматбаҳо буюм ва бошқалар эътироф этилди, лекин улар ўзининг хоссасидан келиб чиққан ҳолда узоқ вақт умумэквивалент вазифасини бажармади. Чунки, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, кишилар ўртасида иқтисодий муносабатларни тезлаштирди, бу шароитда умумэквивалент вазифасини бажарадиган товарларни олиб юриш, сақлаш ва бошқа жараёнлар турли ноқулайлик ва қийинчиликларни келтириб чиқарди. Бунинг қийинчилиги шунда эдики, масалан, деҳқон устига киядиган кийим олиш учун тўқувчига донни таклиф этса, тўқувчига дон эмас, балки қўй зарурлигини айтади. Бундай пайтда деҳқон донни қўйга алмаштириш ва шундан сўнг тўқувчига қўйни бериб ўзига зарур бўлган кийимни олиши мумкин, яъни айирбошлаш жараёнларида иштирок этаётган томонларнинг манфаатлари доимо ҳам бир – бирига мос келмаслиги оқибатида, турли қийинчлик ва зиддиятли ҳолатлар вужудга келди. Бунинг натижасида, қийматнинг пул шакли вужудга келди. Download 56.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling